Илёс МУСЛИМ
Бефаҳм эсон
Карам чопиғига тушганда Эсон,
Ҳеч ерда қолмайди экиндан нишон.
Киришди нўш пиёз, сабзи ўтоққа,
Ёввойи ўтдир, деб юлди у паққа.
Атиргул очилсин, деб шошиб-пишиб,
Ғунчасин қўл билан очди энгашиб.
Ишкомда узумни тез юлиб олди,
Еб кўрса ғўр экан, уялиб қолди...
Шукур САъДУЛЛА
Митти
Митти деган мушугим,
Ўтакетган олғир, шум.
Митти пойлаб туради.
Сичқонвойни кўради.
Сичқон мушукни кўриб,
Қочар тешикка уриб.
Сичқон қочиб қутулар,
Мушук эса тутилар.
Тойчоқ
Тойчоғим бор – учқур от,
Қуралай кўз – тулпор зот.
Эгар-жабдуқ ураман,
Миниб, олға сураман.
Ўзи ёғоч, ёли қил,
Овунчоғим, олға ел!
Анвар ОБИДЖОН
Турп
Менга теккан чоғ оғзинг,
Тиниқ бўлар овозинг.
Сўнг очилар иштаҳанг,
Бўп кетмасанг бас, наҳанг.
Пўстим осмон рангида,
Қишнинг совуқ тонгидан –
Шимираман ёруғлик...
Ўзим – олтиариқлик.
Калиш афсонаси
Сени кийиб олишиб,
Роса кезиб юришди.
Йўлакдаги хасларни
Дангал эзиб юришди.
Калишвой.
Писанд қилмай қарардинг
Эҳ, ўзингдан пастларга...
Охир сени ёқишди
Қўшиб ўша хасларга,
Калишвой.
Ҳабиб РАҲМАТ
Булоқ
Турна кўзли булоқча
Қайнаб ётар биқирлаб.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
