Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“ШОДЛИК” БАҒРИДАГИ ШОДОН БОЛАЛАР

14.09.2015
53 марта ўқилди
“ШОДЛИК” БАҒРИДАГИ ШОДОН БОЛАЛАР

Зарафшон шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ҳақида ана шундай дейиш мумкин

Мустақиллик байрамига бағишлаб мусиқий кечалар, учрашувлар ташкил этиш ва тадбирни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқдик. Яқинда муассасадаги тарбияланувчилар дам­ олган “Золотинка” оромгоҳида Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов билан учрашув бўлиб ўтди. Устоз санъаткор болалар билан она Ватан қадри, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш мавзуларида самимий суҳбатлашди. Хонанданинг истиқлол, болалик, вафо ва инсонийлик фазилатларини тараннум этувчи куй-қўшиқлари янграганда болажонлар унга жўр бўлдилар.

Шундай онларда болалар қалбидаги байрамона жўшқинлик юз-кўзла­рида акс этади. Биз бундан қувона­миз, уларга шодлик улашаётганимиз, таълим-тарбия бераётганимиздан, ўз ишимиздан фахр туйғусини туямиз, – дейди муассаса директори вазифасини бажарувчи Гулзода Холматова.

Бугунги кунда Зарафшон шаҳридаги мазкур “Меҳрибонлик” уйида тарбияланувчиларнинг билим ва дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мавжуд”Алпо­миш”, “Фарҳод”, “Барчиной”,”Ширин”,”Камалак” гуруҳла­рида 73 нафар турли миллат фарзандлари тарбияланмоқ­да. 2 минг 435 дона китоб фондига эга кутубхона билимга чанқоқ болалар хизматида. Ўқишдан бўш вақтида улар “Зардўзлик”, “Рассомлик”, “Юмшоқ ўйинчоқ”, “Миллий рақс”, “Спорт”, “Тўқиш”, “Нотиқлик”, “Пазандачилик” тўгаракларида касб-ҳунар ўрганишаётгани кейинги ҳаёт йўлларида муҳим аҳамият касб этаётир.

Тиббий ҳамда физиотерапия хоналарида шифокор ва ҳамширалар ўғил-қизларнинг саломатлигини мун­­тазам назорат қилиб борадилар. Жорий йилнинг март ойида Мурунтов қўрғонига келган “Саломатлик поезди” томонидан “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари учун турли совғалар ва 15 хил турдаги дори-дармонлар берилди.

Ёшларни юртимизга меҳрли, садоқатли, билимли бўлиб вояга етишида ўз Ватани тарихини билиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис юртимизнинг қадимий қадамжоларига тез-тез саёҳатлар уюштирилади. Яқинда туман ҳокимининг ташаббуси билан “Меҳрибонлик” уйи жамоаси ҳамкорлигида Учқудуқ шаҳрига саёҳат уюштирилди. Унда болажонлар мазкур шаҳарнинг қандай ташкил топганлиги ва унинг тарихи ҳақида янада кўпроқ билимга эга бўлдилар.

Ушбу тарбия муассасасида болалар спортига ҳам катта аҳамият бе­рилади. Турли спорт мусо­бақаларида фаол қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаб келаётган тарбияланув­чилардан Ҳусниддин Ҳасанов, Умиджон Эшназаров, Рустам Горошколар спортнинг енгил атлетика тури бўйича шаҳар миқёсида ўтказилган спорт мусо­бақасида фаол иштирок этиб, фахрли ўрин соҳиблари бўлди. Ўтган йилларда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида Андриан Егоров спортнинг бокс тури бўйича қатнашиб фахрли 3-ўринни эгаллади. Спортнинг яна шу тури бўйича шаҳар миқёсида ўтказилган беллашувда қатнашган Денис Маталиев фахрли 1-ўринни эгаллади. Эркин кураш тури бўйича вилоят миқёсида ўтказилган турнирда Али­шер Қодировга фахрли 2-ўрин насиб этди.

Жорий йилда ҳам тарбияланувчилар ёзги оромгоҳларда мириқиб дам олдилар. Улар турли спорт ва маданий тадбирларда фаол қатнашиб бир қанча медал ва совринлар билан қайтдилар. Жумладан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Меҳрибонлик” оромгоҳида ёзги таътилни мароқли ўтказган Аслан Нарзиев спортнинг енгил атлетика тури бўйича 1-2 ўринларни эгаллаб 4 та медал ва диплом, Марианна Егорова шахмат бўйича 2 та медал ва диплом билан, Даря Чепчикова енгил атлетика бўйича 2 та медал ва диплом билан мукофотланди.

“Меҳрибонлик” уйининг тарбия­ланув­чилари орасида иқтидорлилари кўплаб топилади. 2015-йил Навоий вилоятида ўтказилган “Камалак жилоси” республика болалар расмлар кўрик-танлови ва кўргазманинг вилоят босқичида амалий санъат ҳамда тасвирий санъат йўналишлари бў­йича Муштарий Рашидова, Мари­анна Егорова, Елизаветта Налимова, Артём Шипицин, Виктория Дудникова, Ситора Юлдашева ва Фариза Кузембаевалар фаол иштирок этиб, диплом ва совғалар билан қайтишди. Ушбу танловнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган якуний босқичида қат­нашиш бахти Марианна Егоро­вага насиб этди. Унинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳо­ланди. Марианна фахрли ўринни эгаллаб диплом ва совғалар эгаси бўлди. Мари­анна Егорова 2014-йил “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида ўтказилган “Ўзбекистон болалар нигоҳида” расмлар кўргазмасида 1-даражали диплом билан тақдирланган.

– Мен ушбу “Меҳрибонлик” уйи­да тарбияланиб, 2013-йилда Зарафшондаги Тиббиёт касб-ҳунар коллежининг “Даволаш иши” йўна­лиши бўйича ўқишга кирдим. Айни вақтда иккинчи курсни тугатдим. Мен каби тарбияланувчиларга ғамхўрлик қилаётган, барча шарт-шароитларни яратиб бераётган ҳукуматимиз, Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди Мария Сулейманова. – “Меҳрибонлик” уйини ўз уйим деб ҳисоблайман. Шу масканда вояга етдим, таълим-тарбия ол­дим, меҳр кўрдим. Ҳозир ҳам ушбу муассасадаги устоз­ларим мендан хабар олишади. Улар мени ўз фарзандидек кўриб, зарур маслаҳатларини аяшмайди. Тадбир ва байрамларга биз каби шу ерда тарбияланган йигит-қиз­ларни доимо таклиф қилишади. Келажакда коллежни тугатиб, тиббиёт институтига ўқишга кириб, халқ саломатлиги йўлида Ватанимга содиқ хизмат қи­лиш ниятидаман.

Теглар:#2015/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241229
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022232
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.2023120
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322