Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ШИРИНТОЙ УЧУН УҚАЛАШ МУОЛАЖАСИ

10.03.2016
84 марта ўқилди
ШИРИНТОЙ УЧУН УҚАЛАШ МУОЛАЖАСИ

Болажон терисини енгил ва нафис силаш унинг соғлиги ва умумий ривожланишига ижобий таъсир қилишини олимлар исботлаб беришган.

Уқалаш руҳий зўриқиш (стресс)га сабаб бўладиган гормонлар миқдорини пасайтиришга ёрдам беради. Шу билан биргаликда иммун тизимини мустаҳкамлаб, қон айланишини, нафас олишини, овқат ҳазм бўлишини ва моддалар алмашинувини яхшилайди.

Профилактик массаж махсус малака талаб қилмайди. Бунда нозик уқалаш ва гўдак реакциясига диққат билан эътибор қаратиш лозим. Мазкур муолажа усулини онанинг ўзи шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда бажариши мумкин. Иштаҳасиз, кам ҳаракатли, чала туғилган гўдакларга уқалаш муолажаси тавсия этилади. Ўткир ва сурункали касалликларда эса аксинча бу каби муолажа тавсия этилмайди.

Кичкинтойнинг соғлом ўсиши ва тўғри ривожланишида уқалаш муолажаси катта ёрдам беради. Мазкур муолажа кичкинтой овқатланганидан 30-40 дақиқа кейин амалга оширилади ва бу 5 дақиқадан 20 дақиқагача давом этади. Кичкинтой тинч ва тўйган ҳолатда бўлиши лозим. Уқалаш муолажасини уй шароитида ўзингиз бажарсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун албатта, шифокорингиз билан маслаҳатлашиб олинг. Уқалашни бошлашдан аввал гўдак остига юмшоқ тўшама ёзинг. Ширинтой териси тоза ва қуруқ бўлиши шарт. Муолажадан олдин болани ювинтириб, терисини яхшилаб қуритилса айни муддао. Массаж ўтказиш учун тинч, илиқ ва елвизаксиз хона бўлиши керак. Гўдак билан биргаликда стол, каровот ёки ерда жойлашиб майин мусиқа қўйинг. Массаж вақтини белгилашда ўзингизга қулай вақтни белгиланг.

Онанинг қўллари гўдак танасида енгилгина ҳаракатланиши керак. Уқалаш жараёнида болалар учун мўлжалланган ёғдан фойдаланиш мумкин. Мазкур ёғ қўлларингиз енгил ва сирғалувчан ҳаракатини таъминлайди ва болажон терисини намлантиради.

Демак, уқалаш муолажасини бошлаймиз:

– Қўлларингиз тоза ва қуруқ бўлишига аҳамият қаратинг. Қўлларингизга кераклича ёғ суртиб, уни ишқалаб қизитинг. Бола иссиқлик тафтини ҳис қилади.

– Уқалашни гўдак бошидан бошланг. Бармоғингизнинг учлари билан гўдакнинг томоқ ва юз соҳасини майин уқалаймиз. Қулоқларни, қош чизиқларини, қош оралиғидан чаккага майин сийпаланг.

– Соат кўрсаткичи бўйлаб гўдак қорнини енгил ҳаракатлар билан силанг. Жигар (ўнг қовурға таг қисми)ни уқалаш тавсия қилинмайди.

– Эҳтиёткорлик билан гўдак кўкрагини уқаланг. Ҳаракатни марказдан ёнга қараб кўкрак қафасини эҳтиётлаб (босмасдан) амалга оширилади.

– Гўдакнинг қўллари. Бола панжасини ушлаб юқорига кўтаринг, панжадан елкага қараб силанг.

– Боланинг оёқчалари тагини ушлаган ҳолда уларни кўтаринг ва тагидан тосга қараб ташқи томонидан силанг. Оёқ тагини уқалаш айниқса, муҳим. Унинг устки ва пастки қисмларини нозик силанг. Ҳар бир бармоқларни алоҳида уқаланг.

Теглар:#2016/10

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?Тиббий сабоқлар

Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг

21.06.2024223
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592