Пойтахтимиздаги “Чилонзор” болалар спорт мажмуида 1999-2000 йилларда туғилган ўқувчи-қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Баҳор маликалари” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳар филиали томонидан ташкил этилган мусобақада 100 нафарга яқин қиз турли масофаларга югуриш ва узунликка сакраш баҳсларида ўзаро куч синашди.
300 метрга югуриш бўйича чилонзорлик Камила Кракова биринчи, Анастасия Крянина учинчи ўринни эгаллади. Кумуш медаль Мирзо Улуғбек туманидан Мафтуна Саидовага насиб этди.
60 метрга югуриш бўйича олмазорлик Александра Ходосова, Алмира Соколова ва Мирзо Улуғбек туманидан Шарофат Назарова, узунликка сакраш баҳсида чилонзорлик Александра Фоизова, бектемирлик Мадина Шоимова ва Ҳамза туманидан Наталья Полонец ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббиёт оламиХотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар...
Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қили
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
