Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Шифохонанинг янги биноси

28.04.2014
74 марта ўқилди
Шифохонанинг янги биноси

Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонанинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011-йил 28-ноябрьдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нафақат шаҳар ва туман марказлари, балки энг чекка қишлоқ ва аҳоли пунктларида ҳам замонавий даволаш муассасалари барпо этилиб, малакали тиббиёт ходимлари ҳамда зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланаётир.

Шифохонанинг янги биносида “Амударё” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 3 миллиард 189 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. 220 ўринли шифохонада терапия, болалар ва янгидан иш бошлаган туғруқ бўлимлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, шифохона қошида кўп тармоқли поликлиника фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

– Соғлом бола йилида фойдаланишга топширилган янги бинода барча қулайликлар яратилган, – дейди Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Қалбозор Собирова. – Шифохона ва кўп тармоқли поликлиникада беморларни қабул қилиш ва уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун кенг имкониятларга эга бўлдик. Бу ерда 499 нафар шифокор ва 903 нафар кичик тиббиёт ходими самарали меҳнат қилмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021353
Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?Тиббиёт олами

Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?

Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да

11.02.2022345
СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?Тиббиёт олами

СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан болалар травматологияси бў

26.01.2021339