Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ШИФОБАХШ ОЛЧА

28.07.2015
55 марта ўқилди
ШИФОБАХШ ОЛЧА

Халқ табобатида олча суви бронхит, трахеит ва юқори нафас йўлларининг яллиғланишида балғам кўчирувчи, иситмани туширувчи восита сифатида тавсия этилади. Шунингдек, олча иштаҳани ҳам очади.

Олча меваларида глюкоза, фруктоза, сахароза, клетчатка, пектин, оқсил моддалари ва ёғлар бор. Шунингдек, унда кўпгина витамин А, В1, С, РР ҳамда калий, кальций, магний, натрий, темир, йод, марганец сингари қатор микроунсурлар мавжуд.

Замонавий тиббиётда олчадан турли яллиғланишларга қарши таъсир кўрсатадиган антисептик, анемия (камқонлик) ва склерозга қарши восита тариқасида фойдаланилади. Бу мева таркибидаги кумаринлар ва оксикумаринлар қон ивувчанлиги кўпайиб кетганда ажойиб самара беради. Шу жиҳатдан олча миокард инфарктини бошдан кечирган одамларга фойдали. Унинг меваларида буриштирувчи таъсир кўрсатадиган ва ичакдан заҳарли моддалар сўрилишини камайтирадиган пектин моддаси бор. Олча меваси чанқоқни босади, овқат ҳазмини яхшилайди, ични юмшатади. Уруғидан тайёрланган эмульсия пешоб-тош касаллиги, сурункали колит (қабзият), ичак атонияси (таранглигини бўшашиб қолиши)ни даволашда ишлатилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Буқоқ наслдан наслга ўтадими?Табобат

Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к

19.10.2022339