Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Шифобахш чойларнинг сирини биласизми?

20.02.2019
202 марта ўқилди
Шифобахш чойларнинг сирини биласизми?

Табиатда кўплаб ўсимликлар борки, уларни чойга қўшиб ичилса, организмимиздаги ички аъзоларни “тартибга солиш”га ёрдам беради.

Бу каби чойлар ичакдаги фойдали микрофлорани озиқлантириб, ферментларни маромлаштириб туради. Яллиғланишнинг олдини олади. Зеро, саломатлигимиз ичакларнинг аҳволига ҳам боғлиқ.

Ялпиз. Унинг хушбўй баргларини чой билан бирга дамлаб ичилганда, кишини тинчлантириб, мушакларни бўшаштиради. Шунингдек, овқат ҳазм қилишда ёрдам бериб, ичимизни тозалайди. Аммо, эркаклар ялпизли чойни камдан-кам ичишлари тавсия қилинади.

Ясмин. Ушбу ўсимлик билан бирга дамланган чой иштаҳани очувчи, қувват берувчи, чарчоқни чиқарувчи воситадир. Аммо, гипертоникларгаушбу чой мумкин эмас.

Занжабил. Ўсимлик илдизини қирғичдан ўтказиб ёки бўлакларга бўлиб, чойга аралаштириб дамлаш лозим. У кишини қиздиради ватетиклаштиради. Шунинг билан бирга, моддалар алмашинувини яхшилайди.

Тирноқгул (календула). Тирноқгулли чойсаратонни даволашда энг самарали воситалардан биридир. Гуллари ва уруғи бактерияларга қарши курашувчи ҳусусиятга эга. Айниқса тирноқгулни сув буғида озгина ушлаб туриб, кейин чойга қўшиб дамлашни тавсия қиламан. Биз турмуш ўртоғим билан бирга ушбу чойни ҳеч канда қилмаймиз. Ҳафтада 3-4 кун албатта ушбу чойни ичишга ҳаракат қиламиз.

Лаванда. Ушбу гулларни фақат аёлларга тавсия қиламан. Лавандали чой кишини тинчлантириб, ички зўриқишларни бартараф этади. Айниқса уйқусизлик ва асаблар таранглашганда бир ҳафтада 1-2 маротаба ушбу чойни ичиш фойдалидир.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681