Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Шавкат Мирзиёев: милиция фаолияти устидан прокурор назоратини ўрнатди

18.08.2017
45 марта ўқилди
Шавкат Мирзиёев: милиция фаолияти устидан прокурор назоратини ўрнатди

Прокуратуранинг асосий вазифаларидан бири ички ишлар органлари қонунларни қандай ижро этаётганини назорат қилиш, жиноятчиликка қарши курашишда улар билан фаолиятни мувофиқлаштиришдан иборат. Лекин айрим прокуратура ходимлари таниш-билишчилик туфайли бу вазифани виждонан адо этмаяпти, деб таъкидлади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари вакиллари билан ўтказган йиғилишида.

Йиғилишда айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни барвақт аниқлаш ишлари қониқарли эмаслиги қайд этилди. Масалан, республика бўйича жиноятчилик кўрсаткичлари камайган, лекин Самарқанд вилоятида ошиб кетган. Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайган.

Жойларда профилактика масаласига етарлича эътибор берилмаяпти: Самарқанд вилоятида содир этилган 49 та қотилликдан 14 таси, Жиззах вилоятида 10 тадан 4 таси, Навоий вилоятида 10 тадан 3 таси, Қашқадарёда 30 тадан 6 тасининг олдини олиш учун тўлиқ имкониятлар мавжуд бўлган — маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторлари муайян жиноят эҳтимолидан бохабар бўлса-да, бирор чора кўрмаган.

Ҳудудларда ишлар хўжакўрсинга, фақат қоғоз учун бажарилаётгани оқибатида вазият ижобий томонга ўзгармаётгани айтилди.

“Ҳудудларда ички ишлар органлари фаолиятида камчиликлар юзага келиб, узоқ муддат ечилмаётганида маълум маънода туман ва шаҳар прокурорларининг ҳам айби бор. Прокуратуранинг асосий вазифаларидан бири ички ишлар органлари қонунларни қандай ижро этаётганини назорат қилиш, жиноятчиликка қарши курашишда улар билан фаолиятни мувофиқлаштиришдан иборат. Лекин айрим прокуратура ходимлари таниш-билишчилик туфайли бу вазифани виждонан адо этмаяпти. Бир сўз билан айтганда, ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати етарли даражада ўрнатилмаган”, – деди Мирзиёев.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244