Пойтахтимизда болалар, ўсмирлар, ёшлар, катталар ва хотин-қизлар ўртасида Осиё чемпионатининг 64 катакли шашка бўйича баҳслари якунланди.
Ўндан зиёд давлатдан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этаётган мазкур йўналишда терма жамоамиз аъзолари 8 олтин, 4 кумуш ва 9 бронза медални қўлга киритди.
Йигирма ёшгача бўлган шашкачилар баҳсида кўп карра жаҳон чемпиони Самандар Калонов етти партиядан 5 ғалаба ва 2 дуранг натижа қайд этиб, 12 очко билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Истеъдодли шашкачиларимиздан Акмал Абдураҳимов, Шоҳжаҳон Ҳикматуллаев, Озодбек Ўрмоналиев ҳам ўз ёш тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Муҳаммад Тошпўлатов кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, Саидқосим Алиев, Ҳусниддин Жиянбоев, Алишер Ортиқов, Умид Болтабоев, Шукрулло Эргашев ва Бобур Донобоев бронза медаль билан тақдирланди.
Йигирма ёшгача қизлар баҳсида жаҳон чемпионати совриндори Шаҳзода Турсунмуродовага тенг келадигани топилмади. Иқтидорли спортчимиз етти партиянинг барчасида ғалаба қозониб, 14 очко билан Осиё чемпиони бўлди.
Мусобақада Сайёра Йўлдошева, Васфия Бердиқулова, Зебинисо Мамасолиева ҳам ўз ёш тоифасида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Мадина Ғайбуллаева, Лайло Тошпўлатова, Хумора Холиқбердиева иккинчи, Ирода Турсунқулова, Азиза Худойқулова ва Соҳиба Тузалиева учинчи ўринни эгаллашди.
Чемпионат доирасида 64 катакли шашка бўйича ўтказилган блиц турнирда ҳамюртларимиз 4 олтин, 7 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритишди.
Шунингдек, хитойлик Лю Жинхин, Руан Шижи, Лю Пей, мўғулистонлик Баярманлай Баярмагнай, Суҳбат Болдбаатар, қозоғистонлик Марат Жекеев, Элдос Наби, Аҳмад Бияшимов, Олтиной Жумагелдиева, Сауле Бахиткерей, Жанат Худойберган, туркманистонлик Қурбандурди Жумаев сингари шашкачилар ҳам Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари қаторидан жой олди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
