“Бобожо-он-н-н, бобо-жо-он! Ур-ре-е-е! Варрагимнинг учишини кўринг бобожон, шамолларни қувиб кетаяпти. Ҳамманикидан баланд учаяпти”.
Шодиёржоннинг қийқириғи еру кўкни тутиб Салим бобонинг шодлигига-шодлик қўшади. Бобо қўлини пешонаси узра соябон қилиб қуёшнинг заррин нурларига чўмган самога боқади. Шодиёржоннинг варраги мовий осмон бағрида бир қушчалик қора беради. Болакай уни яна ҳам баландроқ учириш истагида ҳовли этагига туташ баландлик сари елдек учиб кетаяпти. “Ишқилиб йиқилиб тушмасинда”, набирасига андармон бўлади Салим бобо.
Дарвоқе, Шодиёржон варрак тарихи ва унинг ясалишини яхши ўзлаштирган. Варрак айниқса Хитойда жуда тараққий этган. XIX аср охири XX аср бошларида улардан атмосферанинг юқори қатламларини текширишда, жойларни суратга олишда фойдаланишган. Кейинчалик авиация, учиш ускуналарининг ривожланиши билан варраклардан фақат спорт ва ўйин мақсадларида фойдаланиш йўлга қўйилган. Варракнинг асосий қисмлари қамишларга таранг тортилган мато ёки Хитой қоғозидан яъни, аэродинамик сиртдан иборат. Ҳозирги вақтда унинг турли хил шакллари учрайди. Варраклар беш қамишли (оддий), икки қамишли (лайлакли), сиртларининг шакли бўйича бир текислик ҳамда кўп текисли бўлиши мумкин. Унинг шокилдалари турига кўра икки, уч қатор шокилдали ва дум хилларга бўлинади. Оддий ва беш қамишли варракни ясашда қоғоз ёки мато тўғри тўртбурчак шаклда бичилади. Қамишлар бир хил йўғонликда йўнилади ва бичилган Хитой қоғозига елим билан биринчи ўртамак, иккинчи навбатда бошмак, учинчи бўлиб белмак, тўртинчи навбатда шохмаклар ёпиштирилади. Сўнгра белмакка туморча, шохмакларга қулоқлар ва шокилдалар ўрнатилади. Бироз вақт қуритилгандан сўнг бошмак ва белмаклар ип билан эгилиб боғланади. Шамолда овоз чиқариб туриши учун бошмакка дардарак ёпиштирилади.
Айни дамда кенг мовийликни забт этишга чоғланиб учаётган варракларнинг энг баланддагиси Шодиёржонники. Биз эса илоҳим, шу она Заминимизга, мусаффо осмонимизга, тинчликмакон элимизга кўз тегмасин, – дея дуога қўл очамиз. Салим бобо ва Ҳалима буви сингари пиру бадавлат отахон ва онахонларимизнинг умрига-умр қўшилсин, уларнинг юзу кўзидаги самимий табассумлар сабабчиси Шодиёржон сингари соғлом болажонларнинг қувончлари ҳамиша кўнгилларимизни тўлдирсин, дея ният қиламиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
