Шаҳрисабз шаҳридаги “Чорсу” мажмуасида миллий санъат галереяси очилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Чорсу” меъморий мажмуасида миллий санъат галереяси ташкил этилди.
Галереяда Шаҳрисабз кулолчилик мактаби, хусусан, унинг каштачилик, гиламдўзлик ва тасвирий санъатига оид кўргазмалар ўрин олган. Бу ерга келувчилар халқ амалий санъатининг дурдона асарлари қаторида ёш, истеъдодли рассом ва ҳунармандлар яратган ноёб иш намуналаридан баҳраманд бўлмоқда.
— Тадбирдан асосий мақсад, халқимиз, айниқса, чет эллик сайёҳларни воҳамизнинг бетакрор санъати билан яқиндан таништиришдир, - дейди галерея ташкилотчиларидан бири, “Proatlasgroup” хусусий корхонаси раҳбари Венера Абдураззоқова. – Бу ерда таниқли ҳунармандлар иштирокида маҳорат дарслари, ёш рассомлар кўргазмаси ва миллий мода коллекциялари намойиши ўтказилади. Ишонамизки, бу маскан сайёҳларни жалб этиш билан бирга, истеъдодли ёшлар учун тажриба мактаби бўлиб қолади.
ЎзА
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
