наққошлик ва ўймакорликни ўзида уйғунлаштирган
Шаҳрисабз каштачилик санъати ХИХ асрга келиб, ўзига хослиги, анъанавийлиги билан Ўрта Осиёда шуҳрат қозонди. Унинг қадимги нусха композициялари кўп жиҳатдан гилам кўринишини эслатади. Исломий нақш – тўп барг, гулли, кўнгирали “Ҳирот занжирлари” Шаҳрисабз сўзаналарида учрайдиган нақшларга ҳам тегишлидир.
Шахрисабз каштачилиги асосан “ироқи” услубида тикилса-да, унда “йўрма” ва “кандахаёл” чокларидан кенг фойдаланилган. Каштанинг ҳошиялари ва марказий майдонини ажратиб турувчи “оба” чизиқ йўллари ҳам ана шундай услубда бажарилган.
Ўша вақтларда беклар ва амирлар саройлари каштачилик намуналарига буюртма берувчи асосий истеъмолчилардан ҳисобланар эди. Шу боис бу миллий маҳсулот кўпинча шаҳар муҳити ва тароватининг эстетик дидини ўзида акс эттирган.
Маълумки, улуғ саркарда Амур Темур ҳам ўша вақтларда бошқа юртлардан энг яхши наққош ва ҳунармандларни олиб келганлиги боис шаҳарда ҳунармандчилик яхши ривожланган. Натижада Шаҳрисабз каштачилигида ҳам наққошлик, ўймакорлик билан боғлиқлик, гул шаклларининг тушурилиши, барг нақшлари билан бойитилган ўсимлик шаклларини ифодаловчи безак услублари яхши ривожланган ва ҳақиқий безак композицияларини, халқона шаклларни ўзида мужассамлаштирган тасвирлар пайдо бўлган.
Кашталарни тайёрлашда қўлда тикилган пахта ёки шойи матодан, шунингдек, ипак ва жундан фойдаланилган. Шу тариқа каштачиликнинг ривожланиши туфайли Шаҳрисабзда ҳунармандчиликнинг бу тури ўз ранг-баранглиги, сержилолиги ҳамда сифатлилиги билан довруғ қозонган.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, Шаҳрисабз каштаси гулбезакларининг кўплигига кўра, Бухоро ва Нурота каштачилик намуналарига яқиндир. Нурота каштачилигида гул тасвирларига назокат ва нафислик бахш этувчи эркин таглиги катта ўрин туца, Шаҳрисабз каштачилигида тагликни тўлалигича нақш билан безаш ёки безакнинг бир текисда тақсимланиши янада ёрқин акс этади. Шу сабабли Шаҳрисабз каштачилигининг асосий ва қўшимча безаклари бой ва турли туманлиги, жозибали ва серқирралиги билан ажралиб туради. Барглар ва гул зангиларидан иборат чексиз бу манзара мўл кўлчилик, жўшқинлик, баҳор ва ҳаёт рамзларини ифодалайди.
Шаҳрисабз безакчилигида кенг тарқалган йўналишлардан бири, кўплаб майда гуллар билан безатилган новдаларнинг кўринишидир. Бу услуб халқ каштачилик санъати ҳамда сарой санъатида ҳам кенг тарқалган. Улар Шаҳрисабз ёдгорликлари ва меъморий безакларида ҳам ўз аксини топган. Кўп баргли безакнинг ўзи ҳам Шарқ халқларида қуёш белгисини ифодалайди.
Тўйга атаб тикилган кашта ва сўзаналарида ҳам ҳаёт, қуёш, ҳосилдорлик рамзлари акс этади. Кашталарнинг ранги безак сифатларини кучайтирувчи ёрқин ранглар жилоси билан ажралиб туради.
ХИХ аср ўртасида анилин буёқларидан фойдаланиш Шаҳрисабз кашталари сифатига салбий таъсир қилди. Гарчи кашта тикишда сафсар, мовий, яшил каби ранглардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлган бўлсада, кашталар ўзига хос бўлган табиий ранглар уйғунлигидан маҳрум бўлди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
