Халқ – самимий ижодкор. У тўқиган эртак, ривоят, мақол ёки топишмоқ ўта ҳаётий ва миллий бўлгани учун тилдан тилга ўтади, сайқал топади. Неча-неча асрлардан бери омон сақланиб келаётган бундай ноёб дурдоналарни дарвозаси қулф кўрмаган хазинага ўхшатиш мумкин. Ундан ҳар ким хоҳлаганича фойдаланаверади. Ёки данаги қаттиқ бодомга қиёсласа бўлади. Топишмоқнинг мағзи ширин, лекин аввал уни ақл тоши билан чақиш керак.
Болалик пайтларимизда мактабдами, мол боққани чиққандами болалар билан топишмоқ айтиш ўйнардик. Кимнинг жумбоғини ечолмасак, ўша бола бир-икки кун гердайиб юрарди. Шунинг учун каттам – бобомни ҳар куни янги топишмоқ айтишга қистардим. Бошқалар ҳам ўз “ахборот манбаи”дан маълумот оларди. Шундай қилиб ўзимиз сезмаган ҳолда бебаҳо бойлик тўплардик. Бу одат балки ҳозирги болаларда ҳам бордир.
Топишмоқ кўпинча истиора ёки ўхшатиш асосига қурилади. Шу сабабли у фикрлашга, тасаввурни кенгайтиришга, ҳаётни бадиий англашга ундайди. Ҳар қандай ижод шаклининг, хусусан, адабиётнинг манбайи бевосита ҳаётнинг ўзи. Демак, сўзни ҳис қилмаган, тасаввури кенг бўлмаган одам ҳаётни теран тушунмайди.
Ўзбек топишмоқларида инсон ва унинг аъзолари, табиат ҳодисалари, жониворлар ва турмушга алоқадор тасвирлар кўп учрайди.
Одатда, топишмоқни тополмаган одам “Шаҳар бердим!” деб қутулади. Лекин иложи борича жумбоқни ечиш керак. Сабаби шаҳар бериш дегани енгилиш, бош эгиш маъносини англатади. Ори бор киши изланади, ўйлайди, тасаввур қилади – охири топади.
Болаларга ёшлигидан халқ ижодиётини ўргатиб бориш уларнинг идрокини бойитади, тасаввурига қанот боғлайди.
Қуйида топишмоқлардан бир нечтасини келтирамиз. Ўзингизни бир синаб кўринг.
1. Бир уя устида минг ари.
2. Отаси уйда қолар,
Боласи бозор борар.
3. Кеча томда бир патир кўрдим,
Эрта қарасам – йўқ.
4. Йўнса йўғон бўлар.
5. Кўзининг ёши оёғига дори.
6. Қора уйда минг чироқ, уйни ёритмас.
7. Ўнта оға-ини бошидан
Ўнта ой тушиб кетди.
8. Кўк кўйлакли хотин
Сариқ бола кўтарган.
9. Деворга қўнган қушим
Баъзилари бир қанот,
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятТошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилди
7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида муз майдони ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳаси Тошкен
Тиббий сабоқларОвқатдан заҳарланганда дори ичишга шошилманг!
Иссиқ кунларда овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кўп учраб туради. Сабаби, иссиқ об-ҳавода озиқ-овқат маҳсулотлари тез бузилади. Қолаверса, тамаддихоналар ёки дам олиш масканларида т
Жамият“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда
Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
