Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

СЭРЖИЛО ЎЗБЭК МАТОЛАРИ ДУНЁ ЭъТИРОФИДА

29.06.2015
69 марта ўқилди
СЭРЖИЛО ЎЗБЭК МАТОЛАРИ ДУНЁ ЭъТИРОФИДА

Майин шамоллар эгнидаги бежирим кўйлаги этагини тебратиб ўтаётган қизалоқ ёки болажон табассумига монанд кийиб олган кўркам кийимини кўрган ҳар бир киши албатта либос дизайнерининг дидига ўзича юксак баҳо бериши табиий. Чунки, либос яратиш ҳам ўзига хос ижодкорликни талаб этади.

Бу изланишлар яратилаётган либосларда ўзига хос миллийлик тимсолини яратишда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон иқлими иссиқ мамлакат бўлиб, йил давомида намликнинг камлиги каби муҳим жиҳатлар болалар либосларини яратишда эътиборга олиниши лозим. Болалар учун кийимлар яратишда нафақат инсоннинг эстетик диди, балки энг аввало кичкинтойларнинг жисмоний ривожланишини ҳисобга олиш ҳам талаб этилади. Жажжиларни атроф-муҳитнинг ташқи таъсиридан ҳимоя қилиш, организм учун қулай ва ҳаво ўтказадиган табиий матолардан, жумладан, пахта толасидан тайёрланган сатин, чит ва пилладан тайёрланадиган ипак толали шойи, атлас, адрас, беқасам каби матолардан яратилган либослар тавсия этилади.

Рангларнинг ёрқинлиги болаларда атрофдаги буюм ва ҳодисаларга нисбатан дунёқарашини кенгайтиради ва унинг тез ривожланишини таъминлайди. Уларнинг феъл-атвори шаклланишига ижобий таъсир этади. Кичкинтойлар учун тайёрланаётган либослар биринчи ўринда гигиеник қулайлиги ҳамда уларнинг ривожланиш давридаги ҳаракат беқарорлиги асосида оддий бичимлар кўринишида бўлиши зарур. Бундан ташқари уларнинг нархи ҳам истеъмолчи талабидан келиб чиққан бўлиши лозим. Ота-оналарнинг фарзандлари учун ҳар жиҳатдан қулай, арзон ҳамда сифатли кийим-кечак харид қилиши оила бюджети учун муҳим аҳамиятга эга. Кийимдаги шакл ўзгариши ундан узоқ муддат фойдаланиш имконини беради. Кийимлар дизайнини яратишда мамлакатнинг иқлим шароити билан бир қаторда истеъмолчи талабига мос маҳсулотни етказиб бериш иқтисод ривожига катта ҳисса қўшади. Биргина пахта толасидан тайёрланган чит матони олсак. У ҳаво ўтказиши, юмшоқлиги, терлашдан сақлаши ҳамда қуёшнинг зарарли нурларини танага ўтказмаслиги билан ҳам кичкинтойларнинг ўсишига ижобий таъсир этади. Шойи матонинг енгиллиги, ҳамда пишиқлиги, тана ҳароратига мос келиши ундан тайёрланган либосларнинг бозорини чаққон қилади. Ушбу матолар нафақат Ўзбекистонда, балки чет элда ҳам харидоргирдир. Ўтган йиллар давомида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтимиз билан Франсия давлати ўртасида тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорлик дастури асосида ушбу давлатда бўлиб либосларимни намойиш этдим. Ана шу чит ва шойи матолардан тайёрланган либослар чет эллик тенгдошларимда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, “Лондон мода ҳафталиги” кўргазмасида дизайн лойиҳам билан қатнашдим.

Республика миқёсида ўтказилган “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода либослари фестивалида “Ёз бўёқлари” тўпламим билан қатнашиб ғолибликни қўлга киритдим. Танлаган касбимга бўлган қизиқишим туфайли “Марварид” болалар студияси учун яратган либосларим ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳо олди.

Ҳа, юртимизда биз ёшлар учун яратилган шароитлардан бошимиз кўкка етади. Улардан оқилона фойдаланиш эса фақат ўзимизга боғлиқ. Ниятим келажакда моҳир дизайнер бўлиб ўзбек матолари довруғини дунёга ёйиш ҳамда ширинтой ука-сингилларим учун янада кўркам ва сержило, табиий толали матолардан бежирим либослар яратишдир.

Теглар:#2015/26

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?Тиббиёт олами

Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дард

11.05.2023199
Гўдаклар туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?Саломатлик

Гўдаклар туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?

Туғма юрак нуқсонлари ёки умуман туғма аномалияларнинг ривожланишига, асосан, олтита фактор таъсир қилади: – ҳомиладор аёллардаги анемия; – аёлнинг сурункали ёки ўткир инфекцияли к

27.07.2022115
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783