Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сени юракдан алқайман – ватан!

30.08.2012
98 марта ўқилди
Сени юракдан алқайман – ватан!

Ўқув йили якунига етаётган пайтда адбиёт ўқитувчимиз бизларга таътил давомида Ватан туйғуси ҳақида иншо ёзиб келишни топширдилар. Ўйланиб қолдим, Ватан дегани нима ўзи? Менинг назаримда ватан бу бобомнинг ҳар куни дастурхон бошида узундан узоқ дуо қилишларига, бувимнинг хотиржамлик билан ўтириб бизларга туғилиб ўсган жой нималиги ҳақида маслаҳату ривоятлар айтиб беришларига сабаб бўлган муқаддас ошён. Онамнинг биздан хотиржамлиги, бизнинг эса келажакда ўзимиз истаган инсон бўлишимизни таъминлайдиган меҳрибон она. Ватан энг аввало менинг оилам, маҳаллам, мактабим ва бор йўғимдир.

Ҳар бир инсоннинг ўзи туғилиб, ўсган ватани бўлиб, бу ошён ўша инсон учун муқаддас ҳисобланади. Унинг муқаддаслигини ватан тарихи, унинг меъморий обидалари, чеҳрасида қуёшнинг тафти мужассам, меҳри дарё инсонларида кўраман. Саждагоҳдек муқаддас саналишининг боиси ҳам меҳнаткаш, қўли гул одамлари, олтинга тенг тупроғи, жаннатга қиёс иқлимида деб ўйлайман.

Оддийгина қилиб айцам, ватан – бу мен туғилиб ўсаётган шаҳрим, менинг оилам, менинг мактабим, менинг маҳаллам. Умуман ватан десам, шу она диёримда кечаётган ҳар бир лаҳзаларим, яқинларим, мен кўрган ва яшаётган гўзал шаҳримнинг ҳар бир бурчаги кўз олдимда кафтдек намоён бўлади.

Ватанни севмоқ – иймондандир. Ватанни севиш, уни ардоқлаш, кўз қорачиғимиздай асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Ҳар сафар юртим ҳақида ижод қилганимда, уни гўзаллигини, нечоғли муқаддаслигини ҳис этаман. Сени ўз ижодимда, қалбимда алқайман – Ватан!

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782