Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сайқал берилса, сомон ҳам “гуллайди”,

15.12.2015
61 марта ўқилди
Сайқал берилса, сомон ҳам “гуллайди”,

– дейди ёш ҳунарманд Сарвиноз Мусулмонова

Миниатюра – нозик ва мўжаз санъат асари. Унинг нафис ишланганлиги, кўзни қамаштирувчи нақшлар жозибаси киши эътиборини тортмасдан қолмайди. У мушоҳада қилишни, фикрлашни тақозо этади.

Зарбдор туманидаги “Нурликент” маҳалласи хотин-қизлари орасида ҳунармандлари талайгина. Улар уй-рўзғор юмушларидан бўшаган вақтларида нақшлар акс этган гилам тўқиш, бадиий каштачилик ҳамда сомон, арпа ва буғдой пояларидан миниатюра асарлари яратиш каби миллий ҳунармандчилик турлари билан шуғулланиб келадилар.

Сарвинозда ҳам болаликдан сомон, арпа ва буғдой пояларидан нафис миниатюра асарлари яратишга бўлган қизиқиш ортиб борди. Бунда устози Анвар Назаровнинг йўл-йўриқ ва маслаҳатларига амал қилди. Ака-сингил Акбаршоҳ ва Бахтигуллар унга хомашё етказиб беришда яқиндан кўмаклашдилар.

Тиниб-тинчимас ҳунарманд қиз Сарвиноз Мусулмонова бундан икки йил аввал Зарбдор туман иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида таҳсил оларкан, ўқув даргоҳи қошида ҳунармандчилик мактаби очиш ташаббуси билан чиқди. У ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган оила фарзандларидан иборат йигит-қизларга бепул ҳунар ўргатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Орадан кўп вақт ўтмай, бу ерда сомон, арпа ва буғдой пояларидан турли миниатюра асарлари яратиш, кичкинтойларга атаб ҳар хил саватча ва шу каби ўйинчоқлар ҳамда уй-рўзғор жиҳозлари тайёрлаш яхши йўлга қўйилди. Шу-шу миллий ҳунармандчилик сир-асрорларини ўрганувчилар сони тобора ортиб борди.

Ўқув даргоҳида “Устоз-шогирд” мактабини яхши йўлга қўйишда ажратилган хоналарни кенгайтириб, уларни зарур кўргазмалар билан жиҳозлаш ва хомашёлар етказиб берилишида бирмунча қийинчиликлар юзага келди. Шунда меҳнат таълими ўқитувчиси Зулхумор Қулматова шогирди Сарвинознинг ташвишларига шерик бўлиб, оғирини енгил қилди. Бора-бора хона саҳни ҳунармандчилик буюмлари билан тўлиб, ушбу ҳунарга қизиқувчилар сони ортиб борди.

Очиқ кўнгил ва серғайрат қиз С. Мусулмонова янгилик яратиш йўлида тинмай изланиб келади. У ўтган ўқув йилида Буюк Ипак йўли, вилоят марказидаги “Хотира майдони” ва “Бахтиёр она” ҳайкалини юксак маҳорат билан сомон, арпа ва буғдой поялари ёрдамида мухлислар эътиборига ҳавола этди.

“Инсон қадр-қиммати унинг иши билан ўлчанади”, дейди халқимиз. Туман ҳунармандлар уюшмаси аъзоси Сарвиноз Мусулмонованинг ишбилармонлиги туфайли кейинги икки йил мобайнида бу ерда 60 нафардан зиёд шогирд тарбияланди. Шаҳло Ҳабибуллаева, Сарвиноз Эргашева, Маҳлиё Ғаниева каби қўли гул, чевар ҳунармандлар билан биргаликда бир қатор ҳавас қилса арзигулик миниатюра асарлари ва кичкинтойлар учун турли ўйинчоқлар яратилди. Эндиликда улар сони 160 тадан ошиб кетди. Ҳунарманд қизлар ўзлари яратган миниатюра асарлари ва ўйинчоқларнинг бир қисмини “Нурликент” маҳалласи ҳамда шу ҳудудда жойлашган 54-умумтаълим мактаби ўқувчиларига совға қилишган.

– Чиройли буюм қалб қўри билан вужудга келган санъат асаридир, – дейди ёш ҳунарманд. – Мен бошланғич таълим йўналиши бўйича мутахассис бўлгач, умумтаълим мактаблари ўғил-қизларига таълим-тарбия беришдан ташқари уларга халқ ҳунармандчилигини ўргатишни ҳам мақсад қилиб қўйганман.

Тиниб-тинчимас Сарвиноз Мусулмонова мана беш йилдирки, вилоят ва республикада ўтказилаётган турли танлов ҳамда кўргазмаларда ўзи тайёрлаган ҳунармандчилик буюмлари билан иштирок этиб келмоқда. У “Ишбилармон талаба – 2014” стипендияси учун бўлган кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этишга муяссар бўлди. Ўша йили август ойида “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” кўрик-танлови вилоят босқичида қатнашиб қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Сарвиноз “Ташаббус – 2015” кўрик-танловининг вилоят босқичида ҳам иштирок этиб “Энг ёш ҳунарманд” номинацияси ғолиби бўлди ва ҳунармандчилик буюмлари билан республика босқичига иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритли.

Қисқаси, ишбилармон қиз Сарвиноз Мусулмонова томонидан яратилаётган миниатюра асарлари, турли болалар ўйинчоқлари ва уй жиҳозлари ўзига хос бўлиб, вилоятимизда унинг ҳунарини ўрганаман деган ёшлар сафи тобора ортиб бормоқда.

Теглар:#2015/49

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353