Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан мамлакатимизда сайлов ҳуқуқи эркинлиги ва бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш истиқболларига оид брифинг ташкил этилди. Унда депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифалар ижроси юзасидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги “Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов мамлакатимизда демократик сайлов тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасида самарали ҳуқуқий-амалий механизмлар яратилганини таъкидлади. Янги қонун лойиҳаси бу борадаги ишларнинг мантиқий давомидир.
Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар, олимлар, мутахассислар ва кенг жамоатчилик, миллий ва хорижий экспертлар иштирокида қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу тадбирларда уч юзга яқин амалий таклифлар билдирилди. Шунингдек, қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайтларига жойлаштирилди. Ҳозиргача тўрт минг нафарга яқин юртдошларимиз мазкур лойиҳа билан танишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Буларнинг барчаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда муҳим омил бўлмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКонституция — ҳаётимиздаги улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси
Тарихда шундай кунлар, воқеалар бўладики, улар авлодлар хотирасида муҳрланиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун биз учун ана шундай унутилмас сана
Жойларда “тиббиёт посбонлари” пайдо бўлади
Қарийб бир ойдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-сани
2019 йилда соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилади?
Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар м
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
