
Жарликаб Ибрагимов Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой шаҳрининг ташкил этилишида меҳнати синган инсонлардан. Ўша йиллари у колхозда ҳосилот бўлиб ишларди. Илғор пахтакор Равшан Султонова билан турмуш қурган йиллари оила тебратиш анча оғир эди...
1962 йил июль ойи Ибрагимовлар хонадони қувончга тўлди. Яратган уларга ўғил фарзанд ато этди. “Янги меҳмон”га ҳаёти бахтга тўлсин, дея Бахтжон деб исм қўйишди.
Бахтжон Ибрагимов табиатан қувноқ, одамоҳун инсон. Болалиги қийинчиликда ўтгани сабаб орзуларига етиш мақсадида туну кун меҳнат қилди. Нукус давлат университетини тамомлагач, иқтисодчи сифатида бир неча ташкилотларда фаолият юритди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўплаб ютуқларга эришди. Оила қургач, бирин-кетин алпомишдек уч ўғилли бўлди. Кенжа қизининг туғилиши Бахтжон акага омад олиб келди. Шундан сўнг тадбиркорлик фаолиятини бошлади.
Б. Ибрагимов ҳозирда юртимизнинг энг фаол тадбиркорларидан бири. Айни пайтда у Нукус темир-бетон заводида раҳбар лавозимида меҳнат қилмоқда. Бундан ташқари тадбиркор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган.
– Бахтжон билан ўттиз йилдан буён қадрдонмиз, – дейди чимбойлик Темурниёз Қулжанов. – У бирор ишни бошлашдан аввал яқинлари билан маслаҳатлашади. Атрофдагиларга нафи текса, шундан завқланади. Кимдир раҳмат айтиб, дуо қилса, ич-ичидан севинади. Бахтжон қурилиш материаллар ишлаб чиқарадиган завод ташкил этгач, шаҳримизда ишсиз юрган кўплаб ёшлар бандлиги таъминланди. Ҳозирга келиб, бундай ёшлар сони 100 нафардан ошади. У инсонларни қалбан яхши кўради. Дилозорликдан йироқ юради.
Дарҳақиқат, Бахтжон ака олийҳиммат инсон. У яшайдиган маҳаллада кам таъминланган оилалар деярли йўқ. Тадбиркорнинг саъй-ҳаракатлари билан маҳалла чинакам обод масканга айланди. Болалар учун ўйин майдончаси қурилди.
– “Инсоннинг қалби Яратганнинг уйи” дейди боболаримиз. Сизга ёлғон менга чин, Бахтжон автомашина сотиб олишни мақсад қилиб юрган кезлари маҳалламиздаги бир талаба йигитнинг шартнома тўлови учун қарз сўраб юрганини эшитиб қолди. Талабани ёнига чақиртирди ва машина учун йиғган пулини йигитнинг қўлига тутқазди. “Пулни қайтаришинг шарт эмас, қизил дипломга битирсанг, қарзингдан қутилган бўласан” деди. Йигит кўзидаги севинч ёшини билдирмаслик учун ердан кўз узмасди. Бу Бахтжон қилган яхшиликлардан бир томчи холос. Биз ана шундай инсон билан яшаётганимиздан мамнунмиз, – дейди Жангабой Суғуртаев.
Халқимизда “Сахийнинг боғи гуллайди” деган нақл бор. Бахтжон акани шаҳардаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ҳам яхши танишади. У совға улашиш учун бирор байрамни кутиб ўтирмайди. Даромадининг бир қисмини кўнгли кемтик инсонлар учун сарфлаб, ўйинчоқлар, кийим-кечаклар олади. Сайлгоҳларга саёҳатлар уюштиради. Болалар Бахтжон аканинг ташрифини байрамдек қарши олади.
Эзгуликлари чеҳрасида акс этгани учун бўлса керак, Бахтжон акани 56 ёшга кирганига ишонмайсиз. Ҳамон навқирон ва серғайрат. Балки, от спорти билан шуғулланиш унга ёшлик ҳадя этгандир.
Дарвоқе, Бахтжон ака зотдор отларни боқишга қизиқади. Уларга алоҳида вақт ажратади. Туманда уюштириладиган кўпкариларда фаол иштирок этади. Бир гал ғалла байрамига бағишланган кўпкарида олий соврин – “Матиз” автомашинаси соҳиби бўлган. Уловни маҳалласидаги кам таъминланган оилага совға қилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР
Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
ИқтисодЎзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти
