Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ (2014/37)

11.09.2014
67 марта ўқилди
САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ (2014/37)

Чой таркибидаги антиоксидантлар саратон (рак) хасталигига қарши шифобахш эканлиги ҳақида эшитдим. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Салима ШЕРНАЗАРОВА,

Бухоро вилояти

Баъзан кун давомида 2-3 марта дамланган чой устига яна қуруқ чой дамлаб ичамиз. Қора чойни дамладингизми, уни иссиқлигида ичинг. Ёки бир неча соат давомида илиқ ёки совуқ ҳолда ичиш мумкин. Акс ҳолда бир-икки кундан сўнг ичсангиз унинг фойдали хусусиятлари йўқолади. Хитойликлар фикрига кўра бир-икки кун туриб қолган эски қора чойнинг салбий таъсири илон заҳри таъсири билан тенг экан.

Ҳар қандай чойнинг таркибида антиоксидантлар – саратоннинг олдини олувчи моддалар мавжуд. Айниқса, кўк чой шифобахш ҳисобланади. Кўк чой дамлангач орадан 20 дақиқа ўтиб ичиш зарур. Чунки, шу вақт мобайнида чой таркибидаги антиоксидантлар миқдори юқори бўлади. Кейин эса аста-секин унинг миқдори пасайиб кетади. Кўк чойнинг шамаси устига қуруқ чой солиб, бир неча соат давомида ичиш мумкин. Аммо қора чой шамаси устига бир неча марта қуруқ чой солиб ишлатиш тавсия этилмайди.


Бир неча йиллардан бери мени бош оғриғи қийнайди. Айниқса, оғриқ қулоғимга кучли таъсир этади. Оғриқни қолдириш учун турли дори воситаларидан фойдаланаман. Аммо самараси сезилмаяпти. Оғриқдан қандай қутилсам бўлади?

Қизлархон САЛОМОВА,

Сирдарё вилояти

Бош оғриғининг сабаби турлича бўлиши мумкин. Умуртқа поғонасининг бўйин соҳасидаги остеохондроз, юз соҳасида жойлашган уч шохли нервнинг патологияси (нуқсони), бош мияда турли ўсмалар(хавфли ёки хавфсиз)нинг пайдо бўлиши, қон босимининг ошиши ёки тушиб кетиши сабабли ҳам бош оғриши мумкин. Яна йиқилиб, мия чайқалса ёки шикастланса ҳам одамнинг боши оғрийди.

Дастлаб, албатта, шифокор-мутахассис(невропатолог)га мурожаат этиш зарур. Шифокор бош мияни магнит резонансли томограф (МРТ) тиббий ускунасида текширувидан ўтказишни тавсия этади. Шунингдек, “Доплер” ускунаси ёрдамида нейрохирург бош мия қон томирлари ҳолатини ўрганади. Бемор ҳар томонлама тўлиқ тиббий текширувдан ўтмагунча унга аниқ ташхис қўйиш мумкин эмас.

Теглар:#2014/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Буқоқ наслдан наслга ўтадими?Табобат

Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к

19.10.2022339