Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

САРИМСОҚДАН ЯШАРТИРУВЧИ МАЛҲАМ

19.01.2016
66 марта ўқилди
САРИМСОҚДАН ЯШАРТИРУВЧИ МАЛҲАМ

Қадим-қадимдан халқимиз саримсоқдан дори ва хуштаъм таомлар тайёрлашда кенг фойдаланган. Шарқ алломаси Абу Али ибн Сино ўз китобларида унинг табиий антибиотик эканлигини таъкидлаб, жуда кўплаб хусусиятларини очиб берган.

Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда она тупроғимизнинг ушбу неъматидан фармацевтика соҳасида самарали қўлланилмоқда. Қуйидаги мақолада биз саримсоқдан Тибет тиббиётида қандай яшартирувчи малҳам тайёрланиши хусусида тўхталиб ўтамиз.

Сопол тахтачага ёзилган қуйидаги рецепт 1971 йили ЮНЕСКО экспедицияси томонидан Тибет ибодатхонасида топилган бўлиб, у эрамиздан 4-5 минг йил аввал битилган. Ушбу тавсия амалда синаб кўрилган ва дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинган. Рецептни қўллаш организмни ёғ ва зарарли хилтлардан тозалайди. Натижада моддалар алмашинуви ва томирлар қайишқоқлиги (эластиклиги) ортиб, миокард инфаркти, стенокардия, склероз, фалаж, турли шишлар пайдо бўлишининг олди олинади. Бошдаги шовқин йўқолади, кўз нури ўткирлашади. Аниқ ва тўғри дозаларда қўлланилганда организм яшаради.

Тайёрлаш усули: 350 грамм саримсоқ яхшилаб ювилиб, пўстидан тозаланади, ёғоч ёки чинни идишда туйилади. Ундан 200 грамм олиниб, шиша идишга солинади ва 200 грамм 95 фоизли спирт қуйилади. Идиш маҳкам ёпилиб, 10 кун қоронғу жойда асралади. Кейин суюқлик қалин матода сузилади. 3-4 кундан сўнг даволанишни бошлаш мумкин. Аниқ тартиб бўйича овқатдан 15-20 дақиқа олдин совуқ сут билан ичилади. Даволаш курси олти ойдан сўнг такрорланади.

Теглар:#2016/2

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353