Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Саратонга қарши иммунитет ҳужайрасини қандай тарбиялаш мумкин?

15.04.2017
52 марта ўқилди
Саратонга қарши иммунитет ҳужайрасини қандай тарбиялаш мумкин?

Сунъий айрисимон без ёрдамида соғлом ҳужайраларга тегмай, фақат саратон ҳужайраларига ҳужум қилувчи иммун ҳужайралари, яъни лимфоцитларни олиш мумкин.

Иммунитетнинг асосий вазифаларидан бири саратон ҳужайраларини эрта аниқлаб, унга қарши муносиб курашишдир. Саратон ҳужайраларини иммунитет улар қобиғидаги махсус белгилар орқалигина таниб олиб курашади, ўз навбатида саратон ҳужайралари ҳам бу белгиларни кўрсатмасликка ва иммунитетга ўзини сездирмасликка интилади. Онкология олдида турган улкан муаммолардан бири ҳам айнан шу. Иммунитет соғлом ҳужайралардан саратон ҳужайраларини фаол ажрата билмаслигидир.

Кейинги вақтларда онкологияда саратон касаллигини даволашнинг янги  усулини ўйлаб топишга бир қатор уринишлар бўлди. Улар орасида энг кўзга кўринарли ишлардан бири сифатида иммун ҳужайралар саратон ҳужайраларини танишига ёрдам берувчи иммунологик усулни кўрсатиш мумкин.

Фанга маълумки, организмга тушган зарар келтирувчи микроб, вирус ва ёт таначаларни таниб олиб, уларни йўқ қилиш вазифасини, асосан, т-лимфоцит номли ҳужайралар бажаради.  Аммо инсон танасидаги табиий т- лимфоцитлар, кўпинча, саратон ҳужайраларини ажрата билмаслиги туфайли саратон касаллиги ривожланиб боради. Энди олимлар биотехнология ёрдамида саратон ҳужайраларига ўта сезгир бўлган т-лимфоцитлар яратмоқда. Бу т-лимфоцитлар саратон ҳужайралари маркерларини тезда аниқлаб, бошқа иммун ҳужайраларини саратон ҳужайраларини ўлдириш учун “чақириб келиш” хусусиятига эга бўлади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176