
Шуни ёдда тутиш керакки, хавфли ўсмаларга дучор бўлган беморлар хасталикнинг биринчи босқичида даволанганда 90–98 фоизгача, иккинчи босқичда 70 фоизгача, учинчи босқичда 30–50 фоизгача соғайиб кетади.Шунинг учун энг асосийси касалликни эрта босқичларида аниқлашдир. Бу эса асосан беморларнинг ўзига боғлиқ. Саратон ўта оғир ва хавфли касаллик. Лекин бу касалликни сабр-тоқат, ишонч, матонат ва унинг аччиқ синовларига дош бериб, бутунлай енгишга эришган беморлар кўп. Роберт Де Ниро, Род Стюарт, Майкл Дуглас, Анжелина Жоли, Владимир Познер, Лайма Вайкуле, Юрий Николаев, Дарья Донцова каби машҳур инсонлар саратонни чидам билан енгган. Соғлиқ инсонга Яратган томонидан берилган энг бебаҳо неъматдир. Шундай экан ўзимизни, яқинларимизнинг соғлигини қадрига етайлик. Доно халқимиз “Касалликни даволагандан кўра, уни олдини олиш осон” деб бежиз айтмаган. Хаста бўлмасдан туриб ҳар бир инсон онколог-шифокорларга профилактика учун ҳеч бўлмаганда 1-2 йилда бир марта учраса мақсадга мувофиқ бўлади. Улуғбек ИСЛОМОВ, Республика Онкология илмий маркази Таянч-ҳаракат тизими ўсмалари жарроҳлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Боши бу ерда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!
Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид
Тиббий сабоқларТери саратони: cабаби, турлари ва даволаш
Тери саратони – бу эпителия ҳужайраларининг хатарли ўсмаси бўлиб, бутун дунё аҳолиси соғлиғига жиддий хавф туғдиради. Афсуски, ҳар йили ушбу касаллик билан оғриган беморлар сони то
ТабобатСкрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?
Ҳомиладорлик давридаги скрининг текширувлари болаларнинг соғлом туғилиши, улардаги нуқсонларни эрта аниқлаб, бартараф этиш, ўғил-қизлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичларини кескин
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
