Юртимизда ёшларни етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, иқтидор ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда республика миқёсида ёш иқтидорларни аниқлаш борасида кўплаб танловлар ўтказилмоқда
Маълумки, бу борада “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан ҳам истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида бир қатор танловлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, жамғарма ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида мусиқа мактаблари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Санъат ғунчалари” Республика ёш мусиқачилар кўрик-танлови бунинг ёрқин мисолидир.
Яқинда ушбу танловнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа мактабларида таълим олаётган вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 150 нафарга яқин ёш иқтидор эгалари ўзаро беллашдилар. Танлов республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи зали ва Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида зарбли ва дамли чолғу асбоблари ижро йўналишида 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган мусиқачилар ўз маҳоратларини намоён этдилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларДатефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар
Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди
ТабобатБИЗГА ИШОНИНГ ВА ИМКОНИЯТ БЕРИНГ!
Баъзи инсонлар касаллиги бўлмаса-да, "касалман" деб даволаниш учун шифохоналарга югуради. Баъзилар эса имконияти чекланган, ҳатто ногиронлик аравачасига ўтириб қолган бўлса-да, руҳ
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
