Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

САНъАТ ДИЛНИ, СПОРТ ТАННИ ТОБЛАЙДИ

16.01.2013
63 марта ўқилди
САНъАТ ДИЛНИ, СПОРТ ТАННИ ТОБЛАЙДИ

2012-йил. Чехия. “Ёш ғунчалар” халқаро санъат фестивали. Осмондаги юлдузлар янглиғ беҳисоб чироқлар оғушидаги кўркам саҳна кўзни қамаштиради. Қалблар тўла ҳаяжон. Минглаб томошабинларнинг гулдурос қарсакларига ҳамоҳанг равишда инглиз, франсуз, испан, португал, ҳинд, араб каби кўплаб хорижий тилларда янграган қўшиқлар қаторида Сарваржон Зоиров томонидан ўзбек тилида ижро этилган “Мустаҳзод” қўшиғи ҳам юракларни жунбушга келтирди.

Ўзига хос ширали овози боис ушбу фестивалда фахрли ИИ ўринни эгаллаган Сарваржоннинг қувончи чексиз. Сарваржон Зоиров пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 243- мактабни тамомлаб айни вақтда Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик-лицейининг ижтимоий гуманитар фанлар йўналишида таҳсил олмоқда. Ёқуб Тайронов, Алишер Пирматов каби устозларининг бераётган сабоқлари ҳақида тўлқинланиб гапираётган ўспириннинг иқтидорига ҳавас қилсанг арзийди.

Ўқишдан сўнг спортнинг бокс ва сузиш турига қатнашаётган Сарваржон “Тантана” болалар эстрада вокал гуруҳининг ҳам фаол аъзоси ҳисобланади.

Фикрлари теран, ўзига бўлган ишончи нигоҳларида акс этиб турган ўсмир билан суҳбатлашиб қуйидагиларни билиб олдик.

– 2-синфда ўқиган пайтимда ойижоним мени Беруний кўчасида жойлашган “Сув спорти мажмуаси”га етаклаб келди. Бу ерда ўзим тенги болалар кўплигини кўриб қувониб кетдим. Мураббийимиз Нозим Нишонов бизга ушбу спорт турининг нозик сир-асрорларини ўргатиб, ҳар биримиз билан алоҳида шуғулланар эди. Сув ҳавзасидаги сузиш машқлари жисмонан чиниқишимга катта ёрдам берди. Кейинчалик, “Сув спорти мажмуаси”даги машғулотлардан сўнг “Динамо” спорт комплекси қошидаги бокс тўгарагига ҳам қатнай бошладим. Бокс билан шуғулланиш учун аввало чиниқиш зарур. Сув спорти билан шуғулланганим учун бокс тўгарагидаги машғулотларда унчалик қийналмадим. Эрталабки бадантарбиядан сўнг ҳар куни узоқ масофага югуришим ҳам бу борада қўл келди. Акмал Азимов мураббийлигида “Умид ниҳоллари” ҳамда шаҳар, республика миқёсидаги кўплаб мусобақаларда иштирок этдим. Бир неча бор фахрли ўринларни қўлга киритдим. Спорт тўгаракларидаги мураббийларим бизни нафақат мусобақаларга тайёрлашади балки, йигит кишининг одобу ахлоқи қандай бўлиши кераклигини, рақибга нисбатан ҳурмат, ареналардаги адолатпарварлик, инсонийлик туйғуларини, ўзгалар билан суҳбатга киришиш маданиятини қалбимизга сингдириб боришмоқда.

Дарҳақиқат, Сарваржоннинг спортдаги муваффақиятлари қатори санъат соҳасидаги ютуқлари ҳам арзирли. Мактаб партасидаёқ Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Ўқувчилар саройи” қошидаги “Камалак” болалар эстрада вокал гуруҳига қатнаган Сарваржоннинг устози Наргиза Мирзаева шогирдининг ўзига хос ширали овози борлигига диққат-эътиборини қаратди ва теран англаб унга кўплаб қўшиқлар ўргатди. Шу боис ҳам "Осиё тароналари" халқаро болалар фестивалида биринчи ўринни қўлга киритган Сарваржонни яна янги марралар чорлаб турарди. Кейинчалик “Тантана” болалар эстрада вокал гуруҳига қатнай бошлаган ёш санъаткор Мустақиллик, Наврўз байрамлари шодиёналарида иштирок этди. Сўнгра 13 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилган “Санъат ғунчалари” болалар фестивалининг республика босқичида биринчи ўринни эгаллади. Устози Фотима Жўрабоеванинг қўшиқчилик соҳасидаги сабоқлари боис “Замонавий хореографиия ва рақс пластикаси” бўйича ўтказилган халқаро танловда биринчи ўринга сазовор бўлди. Яқинда Малайзия ва Сингапур давлатларида концерт дастурларини намойиш этган “Тантана” болалар эстрада вокал гуруҳи “Малайзия кунлари” республика фестивалида биринчи ўринни қўлга киритишида шубҳасиз Сарваржоннинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Санайверсак ютуқлар кўп, бу йўлда чекилган машаққатлар ҳам беҳисоб. Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Даврнинг боласи” кўрсатувида бошловчилик қилган Сарваржон, “Забаржад” кинофилмида Ёрқин ролини ижро этган бўлса, “Меҳмонжонлардан айланай” кинофилмида уни Сарвар эпизодида томоша қилдик. “Қайдасан, оймомо” кинофилмидаги Шаҳриёрнинг энг яқин дўсти образи эса уни томошабинларга янада яқинроқ таништирган бўлса ажаб эмас.

Бир сўз билан айтганда Сарваржон Зоиров сингари иқтидорли болалар эртамизнинг муносиб ворислари эканлигидан қувонасан. Аммо ана шу иқтидорни ўз вақтида англаб, етарлича эътибор берган ота-оналарга, асраб-авайлаб камолга етказаётган меҳридарё устозларга беҳисоб тасаннолар айцак арзийди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИСпорт

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи

29.06.2021197
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021165
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332