“Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан санъат намояндалари, мусиқашунослар ва бадиий жамоалар Самарқандга ташриф буюрди. Улар Самарқандда истиқлол йилларида бунёд этилган замонавий иншоотлар, қайта тикланган ва янада чирой очган меъморий ёдгорликлар билан танишди.
Хилде ФРАТУР, ижрочи (Бельгия):
– Санъат оламида донг таратган машҳур “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш шарафига эришганимиздан қувончимиз чексиз. Ушбу фестиваль ва унинг очилишига бағишланган тантаналарни интернет ва ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, анжуманнинг нуфузи ва жозибасидан ҳайратлангандим. Ўшанда Регистон майдонида ўтказиладиган мазкур фестивалда қатнашиш орзуси пайдо бўлган эди. Орзуим ушалганидан жуда хурсандман. Мазкур фестивалда “Trio Hop” гуруҳи билан биргаликда Бельгия тарихи, маданияти, урф-одатлари, одамлари, табиати ва иқлими тўғрисида қўшиқлар куйлашни ният қилганмиз.
Самарқандни бамисоли эртаклардаги шаҳар, дейишади. Шаҳарни кезиш асносида бунга тўла амин бўлдим. Кўҳна мадраса-ю мақбаралар, тарихий ёдгорликлар, мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, юртингиздаги тинчлик ва осойишталик, ўзбекона меҳмоннавозлик, лутфу марҳаматни кўриб, ҳавасимиз ортди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
