Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Самарқандда Шарқ алломалари ишларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади

05.08.2017
50 марта ўқилди
Самарқандда Шарқ алломалари ишларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади

28-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида "Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё ренессанси" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар қилинди Ўзбестон Фанлар Академияси сайтида.

Анжуман Марказий Осиё олим ва мутафаккирларининг абадий тарихий меросини чуқур ўрганиш ва англаш, мамлакат ва жаҳон жамоатчилигини ўзбек мутафаккирларининг аниқ, табиий фанлар ва ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси билан таништириш, илмий марказлар ва дунёнинг етакчи олимларини уларнинг ишлари ва кашфиётларини ҳар томонлама ўрганишга жалб этиш, ушбу беқиёс интеллектуал бойликни кўз қорачиғидек асраш ва оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда.

Мазкур конференция 2014-йил Самарқанд шаҳрида "Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти" мавзуида бўлиб ўтган конференциянинг мантиқий давоми экани қайд этилган.

Ушбу конференцияда IХ-ХII асрларда Марказий Осиё Уйғониш даврининг таркибий қисмларидан бўлган ислом илмлари бўйича бой мерос ҳам муҳокама қилинади.

Конференция ишида Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд аз-Замахшарий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқаларнинг, шунингдек, Имом ал-Бухорий, Бурхониддин Марғиноний, Имом Исо ат-Термизий, Абу Мансур Мотуридий каби диний уламоларнинг илмий мероси таҳлилига алоҳида эътибор қаратилади.

Мутафаккир олимларнинг илмий фаолияти таҳлилига багъишланган мамлакатимиз ва хориждаги етакчи тадқиқотчиларнинг маърузаларида Марказий Осийода IХ-ХII ва XIV-XV асрларда рўй берган илмий маданий уйғонишнинг турли жиҳатлари кенг ёритилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244