Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги Ахборот коммуникация технологиялари ваколатхонаси ҳамкорликда “Инглиз тилини ўрганишда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш” лойиҳаси семинар-тренингига бағишланган тадбир Яккасарой туманинга қарашли 89-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари А.Холбеков сўзга чиқиб бугунги кунда чет тилларни ўрганиш замон талабларидан бири эканлигини инобатга олиб, курс тингловчиларига ушбу лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ва уни амалиётга тадбиқ этишда замонавий ахборот коммуникация технологияларини билиш нақадар муҳимлиги ҳақида таъкидлади.
Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Стив Макналти лойиҳани амалиётга тадбиқ этишда яқиндан ёрдам берган Халқ таълими вазирлиги, ZiyoNET ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими, ҳудудий педагогик ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Давлат педагогика институтлари ва лойиҳа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.
Семинарда барча дарслар инглиз тилида олиб борилмоқда. Тингловчилар ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш йўлларини ўрганиш билан бир қаторда, интернет тизимидан материалларни юклаб олиш, ZiyoNET портали лойиҳаларида - ID.uz. тизимидан рўйхатдан ўтиш, блоглар очиш, сайтлар яратиш ва маълумотлар жойлаштириб бориш тўғрисидаги билимларга эга бўлишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
Тиббий сабоқларАллергияни даволашнинг самарали йўли бу...
Aллерген специфик иммунотерапия (AСИT) бу организмга аллергеннинг кўпайиб борадиган дозаларини киритиш орқали аллергик реакция белгиларини камайтиришни ёки узоқ вақтгача йўқотишга
Тиббий сабоқларКовид асоратларидан самарали даво
ёхуд вақтли ёндашув – соғлиғингиз тикланиши гарови (Реклама ўрнида) Барчамизга маълумки, ўтган йил бошида инсоният саломатлигига хавф солиб, ҳаётимизга кириб келган «Ковид-19» дунё
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
