Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Саломатлик йўлида сафар

17.08.2013
45 марта ўқилди
Саломатлик йўлида сафар

Кеча Тошкент халқаро аэропортида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун кетаётган 12 нафар бемор болаларни кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, болалар саломатлигини сақлаш борасида "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси ҳам кўплаб хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Жамғарма, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Fridensdorf International" халқаро ташкилоти ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик битимига асосан 2002-2013 йиллар давомида 218 нафар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа хасталиклар билан оғриган ўзбекистонлик бемор болалар Германиянинг нуфузли клиникаларида соғломлаштирилиб юртимизга қайтди. Мустақиллик байрами арафасидаги бу галги сафар ҳам ана шу эзгу ишларнинг давомидир.

– Қизим Зуҳрахон ҳозир олти ёшда. Юзида бир ёшлигида куйишдан қолган асоратлари бор, - дейди самарқандлик Моҳичеҳра Холиқова. – Ҳар бир ота-она фарзандининг тўрт мучаси соғлом, баркамол вояга етишини хоҳлайди. Мамлакатимизда болалар саломатлигини сақлаш борасидаги шарт-шароит ва имкониятлардан мамнунман. Фарзандим учун қайғураётган ғамхўр ҳукуматимизга, жамғарма мутасаддиларига миннатдорлик билдираман.

Айтиш жоизки, "Соғлом авлод учун" жамғармаси ҳамда "Fridens­dorf International" халқаро ташкилоти ҳамкорлигида 2013 йилнинг 6 ойи давомида мамлакатимизнинг тиббиёт муассасаларида 118 нафар туғма лаб-танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилди. Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойи давомида "Чиройли оёқчалар" лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва қийшиқ бўйин ташхиси қўйилган 15 ёшгача бўлган 149 нафар бемор болалар жарроҳлик операцияси орқали соғломлаштирилди.

Теглар:#2013/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330