Маълумки, юртимизда спортни ривожлантиришга, айниқса, аёллар ва болалар спортига алоҳида эътибор берилади. Спорт билан шуғулланиш орқали аёллар саломатлигини асраш, соғлом авлод дунёга келишини таъминлаш, аёлларнинг ўз саломатлигига масъулиятини ошириш асосий мақсадлардан биридир.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси спорт мажмуасида "Соғлом аёл – соғлом жамият" шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди. Беллашувда вазирликлар ва идораларда фаолият кўрсатаётган аёллар иштирок этишди.
Спортнинг волейбол, бадминтон, стол тенниси, шашка ва гимнастрада турлари бўйича ўтказилган мусобақалар якунида "Энг шиддатли жамоа" – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Энг кучли жамоа" – Мудофаа вазирлиги, "Энг чаққон жамоа" – Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Энг аҳил жамоа" – Халқ таълими вазирлиги, "Энг интизомли жамоа" – Ички ишлар вазирлиги, "Энг маҳоратли жамоа"– Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоалари деб топилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
