Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Саломатлик сари илк қадам

12.06.2013
66 марта ўқилди
Саломатлик сари илк қадам

Куни кеча Республика Болаларни ижтимоий мослаштириш марказида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир ушбу марказ тасарруфидаги Ахборот-консалтинг хизмати ва Республика "Sen yolg`iz emassan" Болалар жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар болажонларни байрам билан табриклаб. 2004 йилда ташкил этилган ушбу марказда 2012 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг май ойигача бўлган давр ичида 901 нафар болага консультатив ёрдам кўрсатилганлигини алоҳида таъкидладилар.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, ушбу марказда руҳан ва жисмонан имконияти чекланган болалар жисмоний машқлар ва турли психологик машғулотлар ёрдамида соғломлаштирилади. Улар учун сенсор хонаси, мусиқа хонаси, қум терапияси, монтесорри хонаси, эртактерапия, фитобар хонаси ташкил этилган. Ҳар чоракда бир марта ўзбек ва рус тилларида "Бола ва замон" журнали чоп этилади.

Хоразмлик Нигора Рўзметова қизи Аминахоннинг Вилоят Болалар шифохонаси неврология бўлимида доимо даволаш муолажаларини олиши ҳақида сўзлади. Марказ ходимлари томонидан амалга оширилаётган муолажалардан кейин эса қизининг асаблари анча тинчлангани, болалар билан бамайлихотир ўйнаётгани, баъзи сўзларни аниқроқ гапираётганини таъкидлади. Барча ота-оналар марказ раҳбариятига, бу ерда яратилган шароитлар, жамоа аъзолари томонидан ўтказиладиган соғломлаштириш муолажалари, турли қизиқарли машғулотлари учун ўз миннатдорлигини изҳор этдилар.

Болаларга ўзбек эстрадаси ҳамда "Лабирус" театри труппаси актёрлари, шунингдек, мазкур марказга келувчи иқтидорли болалар томонидан театрлаштирилган томоша намойиш этилди.

Байрамнинг энг кичик ёшдаги иштирокчилари учун Ахборот-консалтинг хизмати томонидан совунли сув пуфаклари шоуси, аква грим, топишмоқлар ҳудуди, рассомлар ҳудуди, эртак қаҳрамонлари билан учрашув, шарлар билан ўйнайдиган кўз бойлағич, батутда сакраш каби кўнгилочар ўйинлар ташкил этилди.

Барча тадбир иштирокчиларига ногиронлик аравачалари, юришга мослаштирилган ортопедик стуллар, ақлий ривожлантиришга кўмак берувчи ўйинчоқлар, шунингдек, таянч ҳаракатлари заиф болалар учун сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.

Теглар:#2013/23

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330