Яқинда "Le Grand Plaza" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда "Мактабларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Уч кун давом этган семинарда Республика таълим маркази ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида "Саломатлик ва экология" тарбия ўқув дастури юзасидан тавсиялар кўриб чиқилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш институтларининг ўқитувчилари, услубчилар иштирок этди.
Мазкур лойиҳа мамлакатимиз таълим тизимида саломатлик дарсларини ўқитишнинг замонавий услубларидан кенг фойдаланиш, янгича ёндашувларга мурожаат қилган ҳолда таълим сифатини янада юксалтиришга қаратилган. Ўқув қўлланмаси умумтаълим мактабларининг 1-4, ҳамда 5-9 синфлари ўқитувчи ва ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, ёш авлоднинг экологик ҳамда тиббий саводхонлигини ошириш, ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш асосий вазифа этиб белгиланган.
Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур лойиҳа асосида барча ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий ахборот технологиялари ва ўқув анжомлари билан жиҳозлаш босқичма-босқич амалга оширилаётганини қайд этдилар.
– Ушбу ўқув дастури ва методик тавсиялар Тошкент шаҳар умумтаълим мактабларида тажриба сифатида мазкур ўқув йилидан жорий этилишини режалаштирганмиз, – дейди Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси методик маркази табиий фанлар методисти Шаҳрибону Бозорова.
Семинарда тиббий маданият, болалар ва ўсмирлар саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича саводхонликни шакллантиришда санитария-гигиена таълими бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар, мактабда соғлом санитария муҳитини йўлга қўйиш юзасидан педагоглар касб маҳоратини юксалтириш каби мавзуларда иштирокчилар ўзаро фикр алмашдилар.
– Мазкур фанларнинг бошқа предметлар билан интеграциялашган тарзда ўқитилиши фанларни янада оптималлаштириш, ўқитувчи ва ўқувчининг вақтини тежаш, машғулотларни янада самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти доценти Зуҳра Шониёзова.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
