Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Саломатлик” поезди: МАНЗИЛЛАРДА

04.06.2013
49 марта ўқилди
“Саломатлик” поезди: МАНЗИЛЛАРДА

Ҳамиша ўзимизга ва ўзгаларга яхши тилак изҳор этар эканмиз, аввало мустаҳкам соғлик-омонлик тилаймиз. Бунинг сабабини эса шоирнинг илиқ сатрлари ифода этади: "Дерлар, жон соғ бўлса, жаҳон топилғай..." Албатта, инсон бахтининг яна бир мезони унинг тўрт мучаси саломатлигида. Халқ саломатлиги эса мамлакат равнақи ва барқарорлигини таъмин этади.

Шу боис мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, тиббиёт таълимини такомиллаштириш каби юксак ишлар жадал олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда юртимизда фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ҳам ҳиссаси беқиёсдир.

Аввал хабар берганимиздек, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акционерлик компанияси (ДАК) билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг жануби - Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг чекка ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича пойтахтдан жўнаб кетган "Саломатлик" поезди фаолиятини якунлади.

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан етук, юксак салоҳиятли этиб тарбиялаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини малакали тиббий хизмат билан қамраб олиш ва инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш мақсадида "Саломатлик" поезди Тошкент - Сурхондарё (Сариосиё-Қумқўрғон-Бойсун-Дарбанд) - Қашқадарё (Оқработ-Деҳқонобод) - Тошкент йўналишида ҳаракатланди.

Тиббий кўрик "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акционерлик компаниясининг "Саломатлик тиббий-санитария ёрдам поезди" шифокорлари, жамғарманинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳудудий филиалларининг тиббий ижтимоий патронаж бригадалари мутахассислари, шунингдек, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали шифокорлари томонидан амалга оширилди.

Мутахассислар томонидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган жами икки мингдан зиёд аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Малакали тиббий кўрик давомида шифокорлар томонидан жами 5 627 та тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг мутахассислари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вакиллари томонидан "Соғлом оилани шакллантириш", "Соғлом она - соғлом бола" ҳаракатининг моҳиятини аҳолига тушунтириш, ёшларни ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом этиб тарбиялашга эришиш, камқонлик, эндемик бўқоқ, гижжа касалликларининг олдини олиш ва бошқа қатор мавзуларда аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирларда "Соғлом она - соғлом бола", "Бехатар оналик", "Скрининг текширувини биласизми?", "Бўлажак оналарга тавсиялар", "Фарзандимиз саломатлиги ўз қўлимизда", "ОИВ/ОИТС ҳақида эшитганмисиз?", "Қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва эрта турмуш қуришнинг зарарли оқибатлари" мавзуларидаги буклетлар тарқатилди.

Инсон манфаатлари, саломатлиги ва унинг ижтимоий ҳимояси, давлат сиёсати даражасига кўтарилган юртимизда хайрли ишларнинг ташкилотчи ва тарғиботчиларидан бири бўлган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг ана шундай эзгу ишлари бардавом бўлсин.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330