Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Саломатлик поезди” – эзгулик маёғи

28.10.2013
43 марта ўқилди
“Саломатлик поезди” – эзгулик маёғи

Юртимизда аҳолини ижтимоий ҳимоялашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш йўлида кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолият олиб боришмоқда.

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК билан ҳамкорликда ташкил этган “Саломатлик поезди” лойиҳаси доирасида кўпгина хайр­ли ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, мамлакатимизнинг экологик ноқулай ва чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, уларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур дори-дармонлар ва санитария-гигиена воситалари ҳамда керакли тиббий анжомлар билан таъминлаш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

Бу сафар “Саломатлик поезди” Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларга инсонпарварлик ёр­дам­ларини етказиб бериш мақсадида Тошкент-Жаслиқ-Каракалпакия-Тошкент йўналишида ташкил этилди.

19 октябрь куни жўнаб кетган “Саломатлик поезди”нинг малакали шифокорларига жойларда жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси тиббий ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари яқиндан кўмаклашмоқда. Ушбу хайрия акцияси давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига 49,4 млн. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда умумий қиймати 281,29 минг АҚШ долларига тенг бўлган дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамлари етказиб берилади.

Режа мувофиқ, Тошкент-Жаслиқ-Каракалпакия-Тошкент станцияларига яқин ҳудудлардан ташқари “Соғлом авлод учун” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг “Автоамбуланс” машинаси орқали ҳудуддаги барча “Мурувват”, “Меҳрибонлик”, “Саховат” уйлари, шу билан бир қаторда шифохоналар, республиканинг болалар туғруқ комплексларига ҳамда махсус мактаб-интернатларига ўз ёрдамини кўрсатишни режалаштирган.

Теглар:#2013/43

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330