Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Салимжон нега хафа?

27.09.2013
47 марта ўқилди
Салимжон нега хафа?

Бугун Салимжон бог'чага боришни истамай, ойисига хархаша қилди. Ойиси эса ишга бориши керак. Дадаси ҳам ишга кетган. Ёш болани уйда ёлг'из ташлаб кетиб бо'лмаса. Бир соатдан со'нг ишда бо'лиши зарур. Шуларни о'йлаб турган Сарвиноз опа о'г'лига гапирди:

– Жон о'г'лим, тез кийина қол. Бугун янги кийимингни киясан.

Гапга ко'ндиришни жуда яхши усулини билгани учун уни қо'ллашга тушди.

– Сенга шоколад, музқаймоқ олиб бераман.

– Шоколад ҳам, музқаймоқ ҳам емайман, янги ко'йлак киймайман – Салимжон юзини терс о'гириб олди.

– Унда нима олиб берай, коптокми? – Сарвиноз опа ялинишга тушди.

– Коптогим бор, керак эмас, – Салимжон яна бошқа жойга қаради.

Сарвиноз опа о'г'лини яхшиликча ко'ндира олмаслигини тушундими, жаҳл қилишга о'тди.

– Мен сенга нима дедим? Тез о'рнингдан тур, бог'чага борасан.

Салимжон эса бормайман деб, со'зида туриб олди.

– Хо'ш, нега бог'чага бормаяпсан, менга айцанг, бирор ё'лини топардик, о'г'лим, – Сарвиноз опанинг бу гапидан со'нг Салимжон секин со'з бошлади.

– Бормаганимнинг сабаби, – Салимжон йиг'лаб, со'зида давом этди. – Бугун бог'чамизда байрам бо'лади, мен ше'р айтаман. О'ртоқларимнинг ота-оналари доим келишади. Сизлар сира бормагансизлар. Ҳар доим сизларни ахтариб атрофга қарайман-у, топа олмайман.

Олти яшар о'г'лининг бу гапларини эшитган Сарвиноз опа анграйиб қолди. Бир марта ҳам шундай бо'лган эди. О'шанда Салимжон қо'шиқ куйлаб бермоқчи бо'лганда, чарчаб келганман деб эшитишни хоҳламаганди. Беихтиёр Сарвиноз опа о'з-о'зидан жуда хафа бо'либ кетди...

– О'г'лим, тур, тез бог'чага борайлик. Бугун байрамингга, албатта, бораман, қани эшитайчи, қандай ше'р ёдлагансан, таг'ин мени уялтириб қо'ймагин. Ҳозир бог'ча опангдан байрам соат нечада бо'лишини биламиз, со'нг мен ишдан рухсат олиб келаман. Келишдикми? – Сарвиноз опа о'г'лига қараб жилмайди.

Теглар:#2013/36

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782