Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сабзи қандай хавфли касалликлар билан курашишда ёрдам беради?

22.09.2017
96 марта ўқилди
Сабзи қандай хавфли касалликлар билан курашишда ёрдам беради?

Сабзи - кўплаб витамин, минерал ва микроэлементларга эга энг фойдали сабзавотлардан бири. Кўпчилик унинг фойдали хусусиятларини қадрлашмайди. Масалан, сабзидаги A витамини ҳеч қандай дори воситаларисиз кўриш қобилиятини яхшилай олади. Шунингдек у тери ва организмнинг шиллиқ қаватига ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг ҳолатини яхшилайди.

Кимлар кўпроқ сабзи ейиши керак ва у қандай хавфли касалликларда ёрдам беради?

Юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчилар. Сабзи ўз таркибидаги целлюлоза ҳисобига қон томирларни ортиқча холестериндан тозалайди. Хом сабзини ҳар куни истеъмол қилинса, инсон ўзини атерсклероз ва юрак-қон томир тизимидаги бошқа касалликлардан кучли ҳимоя билан таъминлаган бўлади.

Шифокорлар барча аёлларга сабзини ҳар қандай кўринишда истеъмол қилишни тавсия қилишади, зеро бу сабзавот - саратон профилактикаси учун айни муддао. Ҳамма гап сабзида бошқа маҳсулотларга нисбатан A витаминининг кўплигидадир. Аёлларда энг кўп тарқалган онкология тури - кўкрак бези саратони бўлиб, бунга касалликка чалинган аёлларнинг организмида A витаминининг жиддий етишмаслиги сабаб бўлган.

Эркакларга ҳам сабзи истеъмоли зиён қилмайди, зеро ундаги фойдали моддалар эркакларнинг репродуктив функциясига ижобий таъсир кўрсатади.

Милк ва тиш оғриғидан азоб чекувчи кишиларга ҳам сабзи ейиш тавсия этилади. Бу сабзавот тиш эмалини мустаҳкамлайди, оғиз бўшлиғини паразитлардан тозалайди, милкларнинг қонашини олдини олади ва ҳ.к. Шунинг учун шифокорлар болаларга ҳам, катталарга ҳам хом сабзи истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аппендицитдан дарак берадиган белгилар...Тиббий сабоқлар

Аппендицитдан дарак берадиган белгилар...

Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хаст

30.08.2024829
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105