Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Руҳият ва ирода машғулоти

31.07.2014
80 марта ўқилди
Руҳият ва ирода машғулоти

– Фарғона вилоятининг олис қишлоғидан чемпион чиққанмиш.

– Йўғ-э?!

– Яна бир эмас, ўн нафардан зиёд.

– Қаранг-а?!

– Ҳа, ҳайратланиб ўтиргунча болангизни спортга қўйинг.

Автобусда икки ҳамсуҳбатнинг гаплари диққатимни тортди. Қизиқишимни оширди. Ўша қишлоқни, чемпион ёшларни билгим, улар билан танишгим келди.

Истиқлол йилларида ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялаш устувор вазифага айланди. Айниқса, ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бугун ўз самарасини бераётир. Юртимизнинг олис манзилларида қад ростлаётган спорт иншоотларида жонажон Ўзбекистонимиз номини дунёга тараннум этаётган ёшлар ўзининг жисмоний ва руҳий салоҳиятини оширмоқда. Қувонарлиси, ташаббус ёшларнинг ўзидан чиқмоқда. Улар ўзлари англаган ҳолда спортга меҳр қўймоқда. Ана шундай изланувчан спортчилардан бири олтиариқ тумани Эски Араб қишлоғида яшовчи Хонзодабегим Аъзамовадир. У спортнинг пенчак-силат ҳамда кик-боксинг турлари бўйича бир неча бор Республика ва халқаро турнирларида муваффақиятли иштирок этган, ғолиб ва совриндорлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаган.

– Спорт нафақат танни, балки руҳни ҳам тоблайди, иродани мустаҳкамлайди, – дейди Хонзодабегим. – Оилада шундай тарбия олганмиз. Бизга ота-онам шундай ўргатган. Мен ҳам акам Шоҳруҳбекка қўшилиб, қишлоғимиздаги кик-боксинг спорт турига қатнай бошлаганман. Натижа эса ёмон эмас. Айни пайтда спортнинг Пенчак-силат ва Кик-боксинг турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқдаман. Ўз устимда тинмай ишлаб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлдим. Кўплаб республика чемпионатларида, турнирларида ғолибликни қўлга киритдим.

2013-йили Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритиб, бронза медалига сазовор бўлдим. Ўзбекистон очиқ биринчилигида биринчи ўринни эгалладим. Республика ёшлар турнирида ҳам шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилдим. Бу муваффақиятларим замирида юртимизда ёшларга яратиб берилаётган улкан имкониятлар ётибди. Қишлоғимиздан пенчак-силат бўйича ўтказилган халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида ўндан зиёд олтин медални қўлга киритган тенгдошларимнинг борлиги менга куч беради. Янги-янги марраларни забт этишимга туртки бўлади.

Хонзодабегим Аъзамова 2012 йил пенчак-силат бўйичаТаиландда бўлиб ўтганЖаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган бўлса, ўтган йилнинг сентябр ойида пойтахтимизда бўлиб ўтган”ОПЭН Узбекистан – 2013” халқаро турнирида 3-ўринни қўлга киритган. 2013– йилда Ўзбекистон “Пенчак-силат” федерацияси томонидан”Ҳакамлар ва мураббийларни тайёрлаш” Республика семинарида қатнашиб, маҳсуссертификатни қўлга киритган. Ҳозирда мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида.

Шу йили Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳсларида”Ганда” йўналиши бўйича биринчи ўринниегаллаб кубокни қўлга киритганбўлса,”Тандинг” йўналиши бўйичаеса совриндорлар қаторидан жой олди.

2014-йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар қаторидан ўрин эгаллади.

– Омад доим кучлиларга кулиб боқади, – дейди чемпион қиз. – Бунинг учун эса машғулотларни канда қилмаслик лозим. Шунингдек, ўқиб, билим савиясини ҳам ошириш керак. Мен ҳам мусобақаларга тайёрланиш билан бирга Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факултетига ҳужжатларимни топширдим. Келажакда спорт журналисти бўлиш ниятим бор.

Дарҳақиқат, Хонзодабегим Аъзамова нафақат спорт балки, бирга публицистика ва бадиий ижод билан ҳам шуғулланади. Унинг шеърий китоблари чоп этилган. Юздан зиёд мақолалари республика ва маҳаллий матбуотда эълон қилинган. Бир неча маданий ва маърифий танловларда ғолиб бўлган. Беихтиёр ўйлаб қоласан: эндигина ўн тўққиз ёшни қаршилаётган қиз бундай муваффақиятларга қандай улгураяпти? Ҳа, бугунги ёшлар орасида бизни ҳайратга соладиганлари кўп. Боиси улар истиқлол болалари. Изланувчан, курашувчан, энг муҳими эса Ватанпарвардир.

Теглар:#2014/31

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Саратон –  руҳият билан боғлиқми?Тиббий сабоқлар

Саратон – руҳият билан боғлиқми?

Нега инсон касал бўлади деб ўйлайсиз? Ўзи касаллик нима? Касал бу кучсизланган, ички душманни енгиш йўлида қуввати етмаётган, ўзига ишончи камайган бир инсондир. Айниқса, «тузалмай

02.12.2022340
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332