Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Рўзанинг саломатликка фойдалари

16.04.2021
95 марта ўқилди
Рўзанинг саломатликка фойдалари

Олимлар тўқликнинг элликка яқин зарарини санаганлар: оғирлик, чарчоқ, кўнгил кўрлиги, ғам, руҳий заифлик, гуноҳдан қўрқмаслик, ҳаёсизлик, ақлнинг заифлиги, ношукрлик, ахлоқсизлик, нотинчлик, шаҳватпарастлик, хотирасизлик, ўлимни эсдан чиқариш, дунёни кўп севиш, бахиллик, хасислик, зулм, шайтонга эргашиш, сабрсизлик, ҳикматдан узоқ бўлиш, қўрқоқлик каби…

Шунинг учун мўмин-мусулмон ҳалолдан бўлса ҳам, ейишни камайтириши керак. Кунда икки марта овқатланиши инсонга кифоя. Эрталаб ва кечқурун. Халқимизда бу одат яқингача бор эди. Ҳаётимизга Европа удумлари кириб келди-ю, энг фойдали одатларимиз йўқолди. Аслида доим тўқ бўлиб юришдан йироқ бўлиш керак. Буюкларимиз шундай дейишади: «Соғлиқ, хотиранинг баркамол ва гўзаллиги – ўртача очликда юришдир». Очликдан мақсад ҳаддан ташқари очлик эмас. Заковатнинг ривожланиши – машаққатнинг озлиги, қаноат, Аллоҳ таолонинг бало ва азобларини унутмаслик, ўлимга тайёр туриш, доим таҳоратли ва ибодатли бўлиш каби амалларга боғлиқ. Зеро, оз еган кишининг ташвиши ҳам кам бўлади. Бундай кам еб, кам харжлайдиган киши орттирганларини фақир, йўқсил ва мискинларга бериши мумкин. Қиёмат кунидаги энг оч инсонлар бу дунёда қоринларини доимо тўйғазиб юрганлардир. Тўқларнинг охиратда оч қолишларидан бирига сабаб, уларнинг бу дунёда малакут олами ва Ҳақ каломидан бехабар ўтиб кетганларидир. Ваҳоланки, ҳар бир мўминнинг келажакда содир бўладиган ҳодисаларни кўриб англайдиган бир фаросат нури бўладики, нафсларига қул бўлганларнинг бундан хабарлари бўлмайди. Луқмони Ҳаким айтганки: «Эй фарзанд қорнингни босиб-тиқиб тўйдирсанг, фикр хазиналаринг қурийди, тафаккур қилолмайдиган аҳволга тушасан, сендан ҳикмат деган неъмат кетади, аъзоларинг ибодат қилишдан қолади».

Шу ўринда дин бўйича сунъий босим кўтарилиб, одамлар ўз ихтиёрлари билан исломга қайтаётган пайтда бўлиб ўтган бир ҳодиса ёдга тушади. Олий ўқув юртларида узоқ вақт раҳбар лавозимларда ишлаб келган, илмий унвон соҳиби бўлмиш бир киши Рамазондан кейин ҳам рўза тутиш лозимлигини қайта-қайта такрорлар, уламолардан қайси кунлари қандоқ рўза тутилишини тушунтириб беришни сўрар эди. У кишидан нима учун бу масалага қизиқиб қолганини сўрашди. «Очиғини айтсам, бу йил биринчи марта тўлиқ рўза тутдим», деди у ва ўз гапида давом этиб қуйидагиларни айтди:

«Рўзанинг фойдаси жуда ҳам кўп экан. Буни мен ўз тажрибамда ҳис қилдим. Ибодат, тақво, соғлик масаласида ҳеч гап йўқ. Ҳаммаси маълум. Ҳатто одамлар билан бўладиган муомалада ҳам фойдаси кўп экан. Илгарилари иш битириш учун деб ёлғон-яшиқни гапираверар эдик. Рўза тутган одам ҳеч ёлғон гапира олмай қолар экан. Ҳатто, бир оғиз ҳам ёлғон гапирмай қўйдим. Рўза ёлғон гапириб, иш битириб кетиш пайти келганда ҳам рўза оғзим билан ёлғон гапираманми, деб ўзимни тўхтатиб қолмоқдаман. Менимча, рамазондан кейин ҳам вақти-вақти билан рўза тутиб турилса, бу ҳолатни ушлаб қолишга ёрдам берса керак».

Ҳа, бу гапларда жон бор. Бу нарсага алоҳида эътибор бериш керак, илмий унвони бор киши бир ой рўза тутиб юқоридаги ҳолатга келгандан кейин, мутахассис уламолар режали илмий изланишлар олиб борсалар, самарали натижалар чиқиши турган гап.

Энди рўзанинг илмий мўьжизаларига ўтайлик. Маълумки, рўза фарз бўлган дастлабки даврда мусулмонлар фарз ибодатини адо этиш ­масъулияти ҳисси ила рўза тутаверганлар. Кейинчалик бош­қа халқ, миллат ва элатлар билан аралашилди. Уларнинг саволларига, эътирозларига ёки Исломга нисбатан қилган таьналарига жавоб бериб бориб исломий ибодатларнинг, жумладан, рўзанинг ҳукмлари, ахлоқий фойдалари ва ўша замон руҳи ва талабига мос томонлари шарт қилинди, тушунтирилди.

Кейинчалик, хусусан, бизнинг давримизда Ислом душманлари унга илм номидан ҳужум бошладилар ва таъна тошларини отдилар. Улар томонидан Ислом дини илм душмани, исломий ибодатлар илмий асосга эга эмаслиги, инсонлар учун зарарли экани кенг баён қилинди. Жумладан, рўза соғлиқнинг кушандаси, инсон шахсиятини тамомила бузиб ташлайдиган омил сифатида васф этилди.
Лекин охир-оқибатда рўза кони фойда экани, усиз соғлиқни сақлаш мумкин эмаслиги, рўза кўплаб беморлик­ларнинг давоси экани исбот қилинди. Энг қизиғи, бу илмий кашфиётларнинг ҳаммаси мусулмон бўлмаган кишилар томонидан қилинди ва қилинмоқда.

Мазкур илмий тажрибаларнинг натижалари Ислом динида бундан ўн беш аср илгари рўза тутишнинг фарз қилиниши илмий мўъжиза бўлганига далолат сифатида қабул қилинмоқда. Ёки бошқача айтадиган бўлсак, Аллоҳ таолонинг: «Рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир», деган ояти ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг: «Рўза тутинг­лар, саломат бўласизлар», деган ҳадислари мўьжизаси исбот бўлмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330