
Мусулмон халқлари орасида рамазон ойи ўзининг фараҳбахш кунлари билан алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан, саҳарлик ва ифторлик дастурхони ноз-неъматларини танлашда эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳатлар талайгина. Шу хусусда умумий амалиёт шифокори Лазизхон Тиллаевдан рўзадорлар учун бир қанча тавсиялар олдик.
– Саҳарликка енгил ҳазм бўладиган, суюқ таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари таркибида кўп миқдорда суюқлик сақловчи мевалар истеъмол қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Егулик таркибида кўп миқдорда оқсил, углевод, глюкоза бўлиши организмдаги моддалар алмашинувига ижобий таъсир ўтказади. Бу микроэлементлар инсоннинг кун давомида ақлий ва жисмоний фаоллигини таъминлаб беради.
Ифторликда ҳам енгил ҳазм бўлувчи маҳсулотларни оз-оздан истеъмол қилиш инсон организми учун фойдали саналади. Оддий суюқлик ўрнига мева шарбатлари, полиз экинларидан тайёрланган салатларни тановул қилиш айни муддао.
Ифторлик ва саҳарликка оғир ҳазм бўлувчи, яъни ун ва ун маҳсулотларидан тайёрланган озиқ-овқатларни ейиш тавсия этилмайди. Фастфуд маҳсулотлари ҳам бундан мустасно эмас. Чунки улар рўза тутган инсонда ошқозон-ичак касалликларига замин яратиб беради.
Чанқовбосди шарбатлар ҳамда сут-қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш жуда фойдали. Сархил мевалардан қилинган шарбат нафақат чанқовбосди ичимлик, балки организм учун фойдали витаминларга бой суюқлик саналади. Сут-қатиқ маҳсулотлари таркибидаги кальций моддаси организмдаги суякларнинг мўртлашишининг олдини олиб, уларни мустаҳкамлайди.
Қаҳва ичишни хуш кўрувчи рўзадорларга маслаҳат: саҳарликда оғиз ёпишдан олдин озроқ қаҳва ичиш мумкин. Қон босими юқори бўлган инсонлар ўз ҳолатларидан келиб чиқиб, қаҳва истеъмол қилсалар мақсадга мувофиқ бўлади.
Саҳарлик ва ифторликдан сўнг озроқ сайр қилиш айни муддао саналади. Саҳарликдан сўнг озроқ очиқ ҳавода бўлиш ҳазм жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. Овқатдан сўнг дарров ётиб ухлаш, ўт пуфагининг ишлаш жараёнига салбий таъсир кўрсатиб, натижаси эса ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликРўзадорлар қандай таомланиши зарур?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсияларга амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги
Тиббий сабоқларБурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?
Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг
Тиббий сабоқларҚачон сунъий тиш қўйиш тавсия этилади?
Тиш ва тиш қатори нуқсонлари мавжуд бўлган барча беморларга сунъий тиш қўйиш мумкин. Бундан уларни функционал, яъни чайнаш, нутқ ва албатта, эстетик нуқсонлари тикланади. Беморга с
Тиббий сабоқларЁши улуғ кишиларга овқатланиш бўйича алоҳида тавсиялар
Гўштли ва балиқли таомларни зарур даражада истеъмол қилиш; Тузли ва гўштли таомлар юрак-қон томир ва нафас тизимлари фаолиятига салбий таъсир этиши сабабли (қон босимининг кўтарили
