Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Романтика” деб... дилда доғи қолмасин

06.12.2018
106 марта ўқилди
“Романтика” деб... дилда доғи қолмасин

Мени излаб келган шогирдимнинг кайфиятини кўрган заҳотим ғалати бўлдим.

– Тинчликми?

Йигит истиҳола билан келгани сезилиб турарди. Ниҳоят сўз бошлади.

– Опа, тўйимиз яқин...

– Табриклайман. Аммо бу тушкунлик нимадан?!

– Келинингиз шаҳарлик. Ўтган куни ғалати гап айтиб қолди. Опаси: “Дугоналарингдан ниманг кам, тўйингда куёв билан вальсга тушишинг керак, махсус ўргатадиган одамлар бор, Тошкентда 2-3 кунда ўрганасизлар, тўйгача вақт бор”, деб уқтирибди. Ўзи ҳам кинода кўриб, ҳаваси келган эмиш. Рости, бу гапни эшитиб, уялиб кетдим. Нимага керак бу масхарабоз­лик томошаси? Биласиз, онам бизни ёлғиз ўзи тарбия қилган. Отамнинг вафотидан кейин уларга суянганман. Хокисор, камсуқум онамнинг, бутун тўйхонанинг кўз ўнгида келин билан унақа рақсга тушиш... Тасаввуримга сиғдира олмаяпман, тўйдан олдин совуқчилик тушишини ўйлаб, бошим қотди...

Унинг ҳолатини кўриб ҳам куюндим, ҳам ўйланиб қолдим. Қадриятларимизга мутлақо зид бу ҳолат, яъни келин-куёвнинг рақс тушишини ўзим ҳам она, қайнона сифатида ҳазм қилишим қийин. Нима бўлганда ҳам тўй олди муаммони силлиқ ҳал қилиб олиш керак. Токи, доғи дилда қолмасин.

– Укажон, келин билан самимий гаплашиб ол. Сени қадрласа, фикрингни тўғри қабул қилишига ишонаман.

– Опа, унга мутлақо бундай даҳмазани истамаслигимни айтдим. Аммо, у хафа бўлди... Бироқ гапим – гап: менга бировнинг бачкана удуми керакмас...

Эҳ, укам! Оқкўнгил шогирдим! Сен Кумушбибилар, Раъноларнинг тимсолларини излаётганингни биламан, Шарқона тарбияга муносабатингга кўп гувоҳ бўлганман. Бўлажак умр йўлдошинг сени тушунишини жуда истадим шу лаҳзаларда.

Яқинда ойнаи жаҳонда АҚШдан келиб, дутор чалишни ўрганаётган аёлни кўрсатишди. Газетада ёзишларича япониялик бир қиз эса Чироқчининг Араббанди қишлоғида яшаб, гилам тўқишни ўрганибди. Ажабмас, ўша ўз тўйида вальс тушадиган ғарбликлар бир куни бизнинг “келинсалом”ларимизга ҳавас қилишса...

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244