
Агар сизни тўсатдан бод (ревматизм) хуружи безовта қилса, ташвишланманг. Ушбу қадимги шифобахш муолажа сизга асқотади. Бунинг учун сизга соз тупроқ (таркибида кремний моддаси мўл бўлган) керак бўлади. Одатда бундай тупроқдан тандирсозлар тандир ясашади. Ундан лой қориб, бироз тиндирасиз ва ошхамирдек юпқа ёясиз. Кейин уни оғриқли соҳага боғлаб, устидан қариқиз гиёҳини ёпасиз. Сўнг унинг устидан жун мато билан ўраб қўясиз.
Ушбу бозиллама (компресс) бир ярим соатдан кейин ечиб олинади. Ўн кун давомида бу муолажани давом эттирасиз. Кейин хаста одам ўн кун дам олади. Ва яна ўн кун муолажа давом эттирилади. Даво курси уч-тўрт марта шу усулда бажарилади. Фақатгина иссиқ кунларда лойдан фойдаланиш мумкин. Бошқа фаслда эса унинг ўрнида картошкани қўллаш керак. Тозаланган ва қирғичдан ўтказилган картошкани пахта ёки зиғир толали мато устига суртиб, оғриқли жойга боғлаб қўясиз. Туни билан бозилламани ечмайсиз. Бу муолажа ҳам худди лойли даво курси каби амалга оширилади. Хаста одам муолажалар оралиғида ўн кун дам олади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
