Республика перинатал маркази мутасаддиси туғруқхоналарни оптималлаштириш бўйича таклиф берди

“Соғлом авлод” газетаси таҳририятининг “Стол атрофида” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида Республика перинатал маркази директор ўринбосари Шоҳида Бобожонова туғруқхоналарни оптималлаштириш бўйича таклиф билдирди:
– Бугун баъзи чекка туманларда ҳам бирдан ортиқ туғруқхона мажмуаси мавжуд. Бироқ уларнинг барчаси ҳам замонавий талабларга жавоб бера олмайди. Бирида малакали мутахассислар етишмаса, бошқасида тиббий жиҳозлар талабга жавоб бермайди.
Шу соҳада узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган мутахассис сифатида, туғруқ комплексларини оптималлаштиришни таклиф этган бўлардим. Бу таклиф ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Дунёнинг жуда кўп ривожланган мамлакатларида туғруқхоналар бирлаштирилиб, катта тиббий марказларга айлантирилган. Агар 2-3 та тумандаги туғруқхоналар бирлаштирилиб, перинатал марказларга айлантирилса, у ерда юқори малакали шифокорларни жамлаш ҳамда бу муассасани энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш имконияти юзага келади. Натижада аҳолига кўрсаталиётган тиббий хизматларнинг сифати ва самарадорлиги ошади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
