
Хусусан, бехатар оналикни таъминлаш, ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнида она ва болага сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш тобора долзарб аҳамият касб этаётир.
Шу ўринда репродуктив саломатлик тушунчасига изоҳ берсак. Репродуктив саломатлик – репродуктив тизим ва унинг фаолиятига боғлиқ барча масалалар борасида нафақат касаллик ва камчиликлар йўқлиги бўлибгина қолмай, балки тўлиқ жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаровонлик ҳолатидир. Репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ тушунчаси илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1994 йилда бўлиб ўтган аҳолишунослик масалаларига бағишланган конгрессида илгари сурилган ва шундан буён ушбу эзгу ташаббусни рўёбга чиқаришда кенг қамровли ишлар амалга оширилаяпти.
Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда тиббиёт тизимида бу йўналишдаги ишлар натижасида халқимизга бирламчи тиббий-профилактика, ихтисослашган, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда салмоқли натижаларга эришилаяпти.
Она-бола скрининг хизматининг замонавий ютуқларидан ҳар бир ҳомиладор аёл баҳраманд бўлмоқда.
Энг муҳим жиҳатлар
Айтиш керакки, репродуктив саломатликни муҳофаза қилишнинг 12 тамойили бор, булар қуйидагилар:
Хавфсиз ҳомиладорлик;
Бехатар туғруқлар;
Чилла давридаги малакали ёрдам;
Исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш;
Туғруқлар оралиғини 3 йил ва ундан ортиқ муддатга сақлаш;
Замонавий контрацептив воситалар ҳақида аҳолига кенг маълумот бериш;
Жинсий йўл орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш /ОИВни олдини олиш;
Бепуштликнинг олдини олиш;
Ўсма ва ўсмаолди касалликларининг олдини олиш;
Она сути билан боқиш тарғиботи;
Оналик ва болалик муҳофазаси;
Ўсмирлар репродуктив саломатлиги ва жинсий тарбияси.
Кетма-кет туғруқ – энг оғир муаммо.
Юқорида келтирилган қоидаларнинг ҳар бири аҳоли репродуктив саломатлигини асрашда жуда муҳим. Бироқ улар орасида жаҳон тиббиётида интергенетик интервал, деб аталадиган, содда қилиб айтганда туғруқлар орасида камида уч йил оралиқни сақламаслик энг оғриқли муаммодир. Кетма-кет фарзанд кўриш онанинг ҳам, боланинг ҳам ҳаёти ва саломатлигини катта хавфга қўйиши тиббиётда ўз исботини топган.
Бироқ ҳамма ҳам бу қоидага етарли эътибор бермайди. Натижа эса анча аянчли. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ривожланган мамлакатларда она ва бола ўлимига 25 фоиз ҳолатда айни шу муаммо сабаб бўлади. Унинг олдини олиш учун аҳолига бу борада тўлақонли тиббий-маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга.
Мамлакатимизда аҳолига бу борада тиббий-маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш учун Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази, унинг вилоят бўлимлари, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларда репродуктив саломатлик хоналари ташкил этилган. Аҳолига исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш бўйича контрацепция воситалари бепул етказиб берилмоқда. Юртимизда ҳар йили анъанавий «Соғлом аёл» ойлиги ўтказилади. Бу жараёнда оналар, болалар, ўсмирлар, фертил ёшдаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
