Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Рақсга шайдо кўнгил

30.10.2012
66 марта ўқилди
Рақсга шайдо кўнгил

Тошкент Давлат миллий рақс хореография олий мактаби 3-миллий рақс йўналиши 1-босқич талабаси Саодат Миркамолова ўз ҳаётини санъациз тасаввур этолмайди. Болалигида Саодат мусиқа янграши билан рақсга тушиб кетар, бувиси Фарида опа қувониб унга жўр бўларди.

Онаси Сабоҳат опа қизидаги санъатга бўлган қизиқишни кўриб уни 4 ёшидан бошлаб “Булбулча” болалар ансамблига олиб борди. Саодат етти йил ана шу ансамблда устози Ноила Ортиқовадан санъат сирларини, саҳнада ўзини эркин тутишни ўрганди. Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматовнинг “Қўшиғим-жон, қўшиғим” кўрсатувида фаол иштирок этди.

5-синфда Тошкент Давлат миллий рақс хореография олий мактабининг “Балет” йўналишига ўқишга кирди. Айни пайтда ушбу билим даргоҳида устозлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Насиба Мадраҳимова, Карима Узоқовалар ҳамда Турсуной Сапаева, Муҳаббат Қурбоновалардан санъат ва рақс сирларини мукаммал ўрганмоқда. Махсус фанлар – “классик-балет”, “халқ рақслари”, “ўзбек рақси” сирларини Саодат ҳам синфдошлари қатори жон қулоғи билан тинглайди. У мактабда бошқа фанларга, айниқса, биология фани ҳамда франсуз тилига қизиқади. Фортопиано чалиш йўл-йўриқларини устози Любов Каргаполовадан қунт билан ўрганмоқда.

Ёш ва иқтидорли раққоса аста-секин юртимизда ўтказиладиган байрам тантаналарида тенгқурлари қатори ўз рақслари билан иштирок эта бошлади. Яқинда мамлакатимиз учун катта шодиёнага айланган “Бунёдкор” спорт мажмуасининг очилиш маросимида Саодат Миркамолова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитованинг “Ватан” ҳақидаги қўшиғига рақсга тушди.

– Бу тантана ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Катта майдонда рақсга тушар эканман ўзимни ниҳоятда бахтиёр ҳис қилдим. Шу Ватан фарзанди бўлганимдан қалбим ғурур ва ифтихорга тўлди. Аслида миллий мумтоз қўшиқларга рақсга тушиш жону дилим. Айниқса, “Тановор”, “Дилхирож”, “Оқ гулим”, “Баҳор валси” рақсларига меҳрим ўзгача.

Раққоса ҳар доим ўз юриш-туришига, кийиниш маданиятига эътиборли бўлиши лозим. Шу боис мен ҳам кун тартибига доимо риоя қиламан. Саҳарлаб уйқудан туриб машқ қиламан. Оёқларимни кенг ташлаб махсус машқларни бажараман, – дейди Саодат Миркамолова.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“Ақлвой” ўз фаолиятини бошладиЖамият

“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманид

24.03.2021209
Овқатланишдан кейин кўнгил айниса...Тиббий сабоқлар

Овқатланишдан кейин кўнгил айниса...

Овқатланишдан кейин оғриқ ва ноқулайлик сезишнинг кўплаб сабаблари бор. Агар оғриқ овқатдан кейин дарҳол сезилса ва у бир оздан кейин ўтиб кетса, бунга кўпинча овқат сабаб бўлади.

11.01.2023297
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031