Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

РАҚАМЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ

26.02.2016
85 марта ўқилди
РАҚАМЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ

Ёзув тахтасига сана ёзилади. Ўқитувчи болалардан сўрайди:

– Болалар биз нечанчи йилга қадам қўйдик. Болалар жўр бўлиб:

– 2016-йилга, – дея жавоб беришади.

– 2016-йил Президентимиз томонидан қандай номланди?

– Соғлом она ва бола йили.

Математика фан ойлигида ташкил этилган махсус дарс шу тарзда бошланди. Дарсни олиб бориш услуби ўзгача тарзда ўтказилди. Болалар уч гуруҳга бўлиндилар: “Мустақиллик”, “Тинчлик” ҳамда “Озодлик”. Гуруҳлар стол атрофида айлана усулида жойлашиб олиб ўз гуруҳларига таъриф бердилар. Сўнгра хаёлан “Афросиёб” поездида саёҳатга чиқишади. Устоз ўқувчиларга ушбу поезд ҳақида маълумот бериб ўтди.

Болалар биргаликда илк бекат – Самарқанд шаҳрига келишди. Слайд орқали болаларга Самарқанднинг қадимий обидалари кўрсатиб ўтилади. Бу болаларнинг тасаввурини бойитади. Регистон майдонида “Сирли сандиқ”ни қўлга киритган ўқувчилар сандиқ ичидан олган мисолларни ёзишади. 650 ва 450 сонларининг айирмасини 33 марта орттириб ёзиш, 260 ва 140 сонларининг йиғиндисини 2 марта камайтириб ёзиш, 670 ва 230 сонларининг йиғиндисини 9 марта камайтириб ёзиш ўқувчилари учун жиддий мисол бўлди. Аммо уддабурон гуруҳ болалари ҳеч қийналмай бунинг уддасидан чиқишди. Математик топшириқни тўғри бажара олган гуруҳ навбатдаги бекатга йўл олади. Манзил Жиззах шаҳри. Бу бекат “Эпчиллар” бекати бўлиб, унда ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш учун тестдан фойдаланилади. Гуруҳларга тест материаллар тарқатилди. Вақт белгиланди. Билимли ўқувчилар навбатдаги шартни ҳам аъло бажардилар ва “Истиқлол” нишони билан тақдирландилар. Ўқувчилар машғулотларни тўғри бажариб бориш давомида шаҳримиз бўйлаб “Афросиёб” поездида саёҳат уюштиришди. Бу бекатларда ўқувчилар қўшиш ва айириш амалларига доир мисол ва масалаларни ҳам ечишди. Гуруҳларга учтадан мисол берилди. Жавоблар “Чархпалак” методидан фойдаланиб текширилди. Вақт тугагач ўқувчилар жавоб варақларига ўзининг исми ва гуруҳ номини ёздилар. Жавоблар бошқа гуруҳлар билан чархпалак усулида алмаштирилди. Экранда тўғри жавоблар берилди. Синфдошлари ечган мисолларни жавоблар билан таққослаб балл қўйдилар. Кейин бирма-бир қўйган балларини изоҳлаб бердилар. Бу эса ўқитувчи томонидан назорат қилинди. Шу тариқа ўқувчилар бу бекатда ҳам “Истиқлол” нишонига эришишгач кейинги бекатлар Тошкент шаҳри “Топқирлар бекати” сўнгра бешинчи бекат “Зукколар” бекатига саёҳат уюштиришди. Ушбу бекатларда топишмоқлар ва бошқа бошқотирмалар орқали ўқувчилар синовдан ўтказилди. Ғолиблар ҳар доимгидек “Истиқлол” нишони билан тақдирланишди.

Дарс сўнггида фаол қатнашган ўқувчилар, гуруҳларда йиғилган нишонлар ҳисобланди. Ғолиб гуруҳ аниқланиб, гуруҳлар ўртасидаги билимлар рейтинг усулида баҳоланади. Фаол қатнашган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилади. Мазкур очиқ дарс давомида болалар математика фанида олган билимларини мустаҳкамлаб бориш билан бирга юртимиз тарихига оид билимларни эгаллаб Ватанпарварлик руҳида камол топишига хизмат қилади.

Теглар:#2016/7

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783