Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қуёшда сочга зарар етмаслиги учун нималарга эътибор бериш лозим?

15.05.2017
59 марта ўқилди
Қуёшда сочга зарар етмаслиги учун нималарга эътибор бериш лозим?

Қуёш соч толалари учун хавфли, айниқса, ёз ойларида. Бунда сочларнинг бўялган ё бўялмагани муҳим эмас, ультрафиолет таъсирида уларнинг ҳолати яхши томонга ўзгармайди. "Соч толасининг ичида кимёвий бўёқлар билан очартиришга ўхшаган оксидланиш жараёни рўй беради ва пигмент ажрала бошлайди", – дея изоҳ беради мутахассис Ирина Жохова. Бунинг натижасида сочлар қуруқлашиб, синувчан бўлиб қолади, шу билан бирга уларнинг жилоси йўқолади.

Агар бунга қарши чора кўрилмаса, сочларингиз жонсиз бўлиб қолиши мумкин. Қайноқ ҳарорат, ҳавода намликнинг камлиги, шунингдек, дам олиш жойларидаги шўр ва ҳовуздаги хлорланган сув ўз натижасини кўрсатмасдан қолмайди.

"Ёз фаслида сочларни парвариш қилиш камида уч босқичдан иборат бўлиши керак: тозалаш, ҳимоялаш, қайта тиклаш, – дейди “Schwarzkopf Professional” стилисти Александра Эдельберг. – Сочнинг тури ва структурасидан келиб чиқиб қўшимча парвариш воситалардан ҳам фойдаланилса, ундан-да яхши".

"Қуёшли линия" шампунлари (одатда уларда Sun сўзи бўлади) соч толаларини нафақат тозалайди, балки уларни кейинги озиқлантирувчи компонентлар таъсирига ҳам тайёрлайди, туз ва хлорнинг таъсирини нейтраллаштиради. Дам олиш масканларида сочни ҳар куни шампунь билан ювиш тавсия этилади.

Соч парваришида ниқоб (маска), бальзам, кондиционерлар каби воситалар ҳақида ҳам унутмаслик керак, чунки ҳар бирининг ўз вазифаси бор – соч кутикуласини ёпиш, яъни уни "текислаш" ва шу билан бирга уни ҳимоялаш. Бу маҳсулотлар қуёш остида юргандан сўнг сочларни қайта тиклашга ёрдам беради.

Ёзда сочлар ҳақида қайғуришнинг яна бир зарур босқичи - уларни ювилмайдиган восита билан таъминлаш. Бу спрей, крем ёки ёғ бўлиши мумкин, бу гўзаллик маҳсулотлари таркибида SPF'дан ҳимояловчи моддалар мавжуд. Улар сочга худди танани қуёшдан ҳимояловчи кремлар каби  таъсир кўрсатади, иккала ҳолатда ҳам УФ-фильтрлар ўз ишини қилади. Экспертлар бундай воситаларни кўчага чиқишдан 15-30 дақиқа олдин қўллашни маслаҳат қилишади.

 

5 муҳим қоида

Замонавий косметика воситаларига қарамасдан сочларингизни ёз мавсумига олдиндан тайёрлашни бошланг. Бунинг учун қуйидаги қоидаларга амал қилсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди.

 Сочларингизни кўпроқ намлантиринг. Бунда сизларга шампунь ва ниқоблар билан бир қаторда спрейлар ҳам ёрдам беради. "Ҳозир деярли ҳар бир бренд арсеналида сочларни қайта тикловчи ёғлар бор, шулардан бирини танлаб, шампунь ёки ниқобга бир неча томчи томизинг, шунда улар янада зўр натижа кўрсатади", – дея маслаҳат беради мутахассис.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330