Қуёшли кунларда тоза ҳавода сайр қилувчи ва кўп пиёда юришни хуш кўрувчи инсонларнинг қон босими доимо меъёрда бўлади. Аксинча, кун давомида телевизор ёки компьютер олдидан узоқ вақт кетолмайдиган ва диққинафас хонада ўтирувчи одамларнинг эса қон босими кўтарилиб туради. Бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки, бир кунда 10 км.гача пиёда юриш танадаги ортиқча хилтларнинг эришига сабаб бўлади. Натижада қон томирлар эластик (қайишқоқ) ва эгулувчан бўлиб қолади. Бундан ташқари қуёшли кунларда офтобнинг фойдали ультрабинафша нурлари қонда азод оксиди миқдорини оширади. Бу эса ўз навбатида қон томирларини кенгайтириб, артериал қон босимини туширади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларОёқ томирлари кўкарса…
Қон-томир муаммолари бутун дунёда кенг тарқалган касалликлар сирасига киради. Айниқса, кейинги пайтларда кўпчилик инсонларда варикоз хасталиги тез-тез учрамоқда. Хўш, бунинг асосий
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
