Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қуён, сичқон, гумдон...

13.03.2014
62 марта ўқилди
Қуён, сичқон, гумдон...

Хотининг боғчада тарбиячи бўлса яхши-да! Ҳамманинг боласи “боғчага бормайман, ойижон!” деса, бизникилар тонг саҳардан сафга шай туришади. Эрталабдан кечгача онаси-ю, болалардан кўнглим хотиржам. Асосийси, ойисидан: “Дадаси, бугун ишдан кечроқ қайтаман. Болаларни ўзингиз боғчадан оларсиз”, деган гапларни эшитмайман.

Менга ҳавасингиз келяптими? Келяпти!... Лекин... боғча опанинг эри бўлишнинг ҳам ўзига яраша ноқулай томонлари бор.

Икки йил илгари хотиним қулоқ-миямни еявергач, туғилган кунига тулки мўйнали шуба олиб берган эдим. Бир йил кийди. Ўтган йили қарасам, шуба қурғурнинг енги йўқ.

Бу нима қилганинг? – деб сўрасам, “Нимча қилдим” дейди. Енгидан иккита қуёнча тикканмишлар. Ҳа, билганингни қил, деб биринчи гал индамадим. Бу йил эса нимчадан ҳам дарак йўқ. Ўзидан сўрасам, индамади. Болалар қиқир-қиқир кулишиб: “Сичқонлардан сўранг”, дейишди. Бечора нимчадан сичқон ясашибди, ортгани эса гумдон...

Эҳ, буёғини сўрасангиз, шуба тугул омборхонамиздаги унгача қолмаяпти. Унни нима қиларди, дерсиз? Ундан хамир қилиб чойнак, пиёла каби идиш-товоқларнинг устига ёпиштиришади. Қотгач, кесиб олиб, бир-бирига улаб ўйинчоқлар ясашаркан. Хуллас, тарбиячи хотинимнинг дастидан уйда тош ҳам, лой ҳам қолмади. Ахийри, фиғоним кўкка чиқиб, бунга чек қўйиш мақсадида боғча мудирасининг олдига бордим. Қабулхонасида турсам, опа шошганча келиб қолдилар. Саломлашиб, энди гапиришга оғиз жуфтлагандим: “Илтимос, ука, машинадаги юкларни олиб чиқишга ёрдам бериб юборинг”, дедилар. Машинага зич қилиб жойлаштирилган духоба кўрпа-ю, кўрпачаларни ичкарига олиб кирдим.

– Опа, буларни нима қилмоқчисиз? – дедим қизиқиб.

– Бир ҳафтадан кейин шаҳар марказида, қўлда тайёрланган ўйинчоқлар кўргазмаси бўлади. Шунга булардан юмшоқ ўйинчоқлар тикамиз деб, уйимдаги “эски-туски” пахталарни олиб келавердим. Ўзингиз нима юмушлар билан юрибсиз? – деганча шошилинч кўрпаларнинг қавилган ипларини шарт-шурт қилиб уза бошлади опа.

Теглар:#2014/11

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782