Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қуён гўштининг фойдаси: уни диетологлар жуда қадрлашади

21.11.2016
281 марта ўқилди
Қуён гўштининг фойдаси: уни диетологлар жуда қадрлашади

Қуёнлар тез етилувчанлиги, жадал ўсиши билан бошқа жониворлардан алоҳида ажралиб туради. Масалан, бузоқчанинг вазни 47-кунга келиб икки баробарга ортса, қуёнча 6-куннинг ўзидаёқ, худди шунча вазн йиғади. Бир ойда эса бу кўрсаткич ўн баробарга етади.

Бундай жадал етилувчанликка сабаб, қуён сутининг юқори озуқавий қийматга эга эканлигидир. Таркиби ва фойдали хусусиятлари жиҳатидан бу жонзотнинг гўшти бошқа барча гўшт турларидан устун туради. Инсон учун 4-5 ойлик қуёнларнинг гўшти энг фойдали ҳисобланади.

Ушбу озуқа таркибида тўлақонли енгил ҳазм бўлувчи оқсил, ёғ, витамин ва минерал моддалар бор. Шунингдек, унинг таркибидаги оқсил барча алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарга, ёғи эса тўйинмаган ёғ кислоталарга бой. Қуён гўштида РР, С, В1, В6, В12 витаминлар, макро ва микроэлементлардан темир, фосфор, кобальт, фтор, магний, калий, марганец, рух ва бошқа моддалар мавжуд.

Мазкур ҳайвоннинг гўшти мол, бузоқ, қўй ва товуқ гўштларига нисбатан фойдалироқ ҳисобланиб, инсон танасида 90 фоизгача ўзлаштирилади. Пушти рангли, юмшоқ, зич, ёғсиз, нозик мушак толаларга эга бўлиб, ички ёғ билан аралашиб кетмайди.

Халқ табобатида қуённинг ёғи ҳам кўпгина касалликларни даволашда, косметологияда гўзаллик воситаларининг гипоаллергик асосини яратишда, шунингдек, фармацевтика саноатида ҳам кенг қўлланилади.

Бу парҳезбоп емак меъдада осон ҳазм бўлиб, яхши ўзлаштирилади. Танада моддалар алмашинувини яхшилайди, айниқса, атеросклероз ривожланишининг олдини олади. У болалар, кексалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, оғир хасталикни бошидан кечирган инсонлар, юқори жисмоний юклама билан ишловчилар ва спортчиларга жуда ҳам фойдали озуқа ҳисобланади. Уни диетологлар юрак-қон томир тизими хасталикларида, қандли диабет, гипертония, жигар, буйрак, ўт йўли ва айрим меъда-ичак тизими касалликларида тавсия этадилар. Ўсма касаллиги бор беморлар ва экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи инсонларга айниқса, бу гўшт жуда ҳам фойдалидир. Шунингдек, ушбу озуқа аллергияга мойил инсонлар учун ҳам тавсия этилади.

Парҳезшуносликда парҳез маҳсулоти сифатида қуён гўшти биринчи ўринни эгаллайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш тери ва шиллиқ қаватларнинг ҳолатига ижобий таъсир этади.

Енгил ҳазм бўлиши сабабли ортиқча вазнга эга инсонлар учун ҳам ушбу маҳсулот жуда яхши ва мақбул емиш ҳисобланади. Қуён гўшти оз миқдорда бўлса ҳам пурин моддасини сақлаши сабабли подагра (моддалар (пурин) алмашинуви бузилиши сабабли бўғимларнинг яллиғланиши) хасталигида истеъмол қилиш мумкин эмас. У совутгичда 3-4 кун, музлаткичда эса ярим йил давомида сақланиши мумкин.

Қуён гўшти кўпинча қовуриб, димлаб, айрим вақтларда қайнатиб, дудлаб ёки тузлаб истеъмол қилинади. Овқат тайёрлаш жараёнида у тўйимлилик ва мазали хусусиятларини сақлаб қолади. Қуён гўшти инсон организмига фойдали томонлари кўплигини ҳисобга олиб, уни турли гарнирлар билан жумладан, турфа хилдаги сабзавотлар, мевалар, дуккакли маҳсулотлар, ёрмалар ва кўкатлар қўшиб, тайёрлаш мумкин.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Памперснинг фойдаси каттами ёки...Саломатлик

Памперснинг фойдаси каттами ёки...

Памперслар пайдо бўлиши билан ёш оналар ҳаёти анча енгиллашди десак хато қилмаймиз. Энди кунига 10 марта боланинг тагини алмаштириб, ювишнинг ҳожати қолмайди. Бундан ташқари, кечас

12.07.2024342
Иммунитетни қандай кўтарамиз?Саломатлик

Иммунитетни қандай кўтарамиз?

Иммунитет тизими заифлашганда унинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган

05.04.2024268
СУМАЛАК МЕЪДА-ИЧАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИМИ?Табобат

СУМАЛАК МЕЪДА-ИЧАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИМИ?

Баҳорий тансиқ таом – сумалакни билмайдиганлар диёримизда топилмаса керак. у нафақат таом, дармон дори ҳамдир. буни аввалдан табобат илмини билган ота-боболаримиз яхши билишган. ул

20.03.2024151
Кунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?Тиббий сабоқлар

Кунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Пиёда юриш – жисмоний машқлар орасидаги энг осон ва қулай тури. Юриш саломатлик учун фойдали бўлибгина қолмай, инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади. Хўш, пиёда юришнинг

15.08.2024350