Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҚУЛОҚ НЕГА ЁМОН ЭШИТАДИ?

05.03.2016
107 марта ўқилди
ҚУЛОҚ НЕГА ЁМОН ЭШИТАДИ?

Унинг сабаб ва оқибатлари

Ёнингиздаги кекса одам баланд овозда гапириб, айтган гапларингизни қайта-қайта сўраяптими? Ёки телевизорни баланд овозда эшитяптими? Демак, бу хасталик. Унга жиддий эътибор бермоқ лозим. Қулоқнинг ёмон эшитиши кайфиятнинг сезиларли даражада тушиши ва ҳатто, руҳий сиқилишга олиб келади.

Эшитиш билан боғлиқ муаммолар ҳар бир кекса ёшли одам орасида кўп учрайдиган шикоятдир. Бу муаммодан 65 ёшли кексаларнинг ҳар тўрттадан биттаси ва 70 яшар кексаларнинг ҳар иккитадан биттаси азият чекади. Эшитиш қобилиятини аста-секин йўқолиши ёки ёмонлашувининг асосий сабаби ёш билан боғлиқ физиологик ўзгаришлардир. Қолаверса қулоқнинг оғирлашиши қандли диабетнинг оқибати ҳам бўлади. Чунки, қонда қанд миқдорининг ошиб кетиши қулоқдаги майда қон томирчаларига жиддий зарар етказади. Шунингдек, грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) дан сўнг ҳам оғир асорат сифатида қолган бўлиши мумкин. Шунинг учун эшитиш қобилиятига боғлиқ муаммолар пайдо бўлса зудлик билан касалликнинг олдини олиш чораларини кўриш лозим.

Келиб чиқиш сабабидан қатъи назар эшитиш қобилиятининг тушиб кетиши кексалар учун жиддий муаммодир. Улар бу муаммога бўйин эгишни истамайдилар ва яқинларининг олдида ўзларини ҳеч нарса безовта қилмаётгандек тутадилар. Охир-оқибатда улар жамиятдан, оилавий ҳаётдан узоқлашадилар. Негаки эшитмаганликлари сабабли мулоқотга киришиш уларга қийинчилик туғдиради. Эшитмаслик оқибатида яқин кишилар билан пайдо бўлувчи ўзаро тушунмовчиликлар ёки оддий кундалик ҳаётдаги майда-чуйдаларни ҳал этолмаслик қарияларга оғир руҳий зарба бўлади. Тадқиқотларга кўра эшитиш қобилиятини йўқотган кексалар қулоғи яхшироқ эшитадиган тенгдошларига нисбатан кўпроқ ўзгарувчан кайфиятга эга бўлиб, руҳан эзилишар экан.

Яқинларимизда эшитиш билан боғлиқ муаммолар туғилганда, уларга ғамхўрлик қилишимиз керак. Айниқса, бугун эшитиш қобилиятини замонавий эшитиш аппаратлари билан яхшилаш жуда кенг тарқалган оддий усулларидан бирига айланди. Ушбу замонавий эшитиш мосламаларини тақиш кундалик ҳаётда ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Улар фойдаланишда ихчамлиги, енгиллиги ва қулайлиги билан афзалдир.

Ушбу махсус мосламасини тақиш ёки тақмасликни мутахассис шифокор тегишли кўрик ўтказгандан сўнг ҳал этади. Мутахассис шифокор беморга қайси турдаги мослама танлашни тавсия этади ва ундан қандай фойдаланишни тушунтириб беради.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330