Эгнидаги кийимлари ўзларига ярашган, юз-у кўзида табассум балққан, жажжи қўлларини кўксига қўйганча жўр овозда Ўзбекистон мадҳиясини баралла куйлаётган болажонлар Чилонзор туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 24-махсус мактабгача таълим муассасасида тарбияланишади. Замонавий кўринишда қад ростлаган масканда кичкинтойлар учун барча шароитлар яратилган.
“Соғлом фарзанд” номли мазкур махсус мактабгача таълим муассасаси 220 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ўзбек ва рус тилларидаги 12 та гуруҳда тарбияланаётган кичкинтойлар туман ва шаҳар миқёсидаги нафақат байрам тадбирларида, балки спорт мусобақаларида ҳам фаол иштирок этишмоқда. “Соғломжон-полвонжон” спорт мусобақаларининг туман миқёсида иккинчи ўринни эгаллаган маскан жамоаси болажонлари яна янги мусобақаларга тайёрланишмоқда. Муҳамадамин Абдураҳимов, Абдуллоҳ Аҳмаджонов, Робия Султонова, Даниел Захаров, Алишер Расулов, Акбар Муҳаммедов сингари спорцевар болажонлар “Кичкинтойлар олимпиадаси”, бизнинг гуруҳ “Жасуртой” ва “Алпомиш”, “Тойчоқ” ҳамда “Полвонжон” каби кўплаб спорт мусобақаларида фахрли биринчи, иккинчи ўринни эгаллаб тенгдошларига ўрнак бўлишмоқда. Муассаса эришаётган ютуқлар замирида, албатта, ҳукуматимиз томонидан ёш авлоднинг таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор ётибди. Мазкур МТМга жорий йилда давлат томонидан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида 80 миллион сўм маблағ ажратилган эди. Натижада иситиш тизими тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Ёпиқ чўмилиш ҳавзаси замонавий қиёфа касб этди. Қолаверса, муассасада болаларни мактабга тайёрлаш ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган. Инглиз тили, расм, шахмат-шашка, мусиқа тўгараклари болажонлар ихтиёрида.
– Масканимизда болажонлар бепул тарбияланишади. Кичкинтойларга ортопедик хизматлар кўрсатилиб, уларнинг соғлиғини тиклаш учун тавсиялар асосида уқалаш муолажалари ҳам олиб борилади, – дейди муассаса раҳбари Камола Асилова. – Тарбияланувчиларнинг иқтидорини юзага чиқариш мақсадида ўтказилаётган “Асфалтга расм чизиш”, “Ер куррасида тинчлик” мавзуларидаги расмлар танлови, болажонлар иштирокида ташкил этилган турли консерт дастурлари уларнинг нафақат дунёқарашини шакллантириб қолмасдан, балки ижодкорлигини ҳам ривожлантириб, нутқини ўстиришга хизмат қилмоқда. Махсус мактабгача таълим муассасамизда “Зумрадойлар давраси” тўгараги ташкил этилган. Ушбу тўгаракда катта гуруҳларда тарбияланаётган қизалоқлар учун қизиқарли машғулотлар ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Алфия Каримова, Ҳабиба Ҳаитмуҳаммедова, Ақида Ядгархаджаева, Барно Давронова, Муборак Жўраева, Саодат Раҳимова, Светлана Мелец, Гўзал Усмонова, Муқаддам Каримова каби 18 нафар тажрибали тарбиячилар меҳнати самараси ўлароқ, муассасанинг шаҳар миқёсидаги нуфузи ортиб бормоқда.
– Муассасада фаолият олиб бораётган ҳар бир ходим ва тарбиячиларнинг ўз ишига масъулияти туфайли болажонларимиз соғлом улғайишмоқда, – дейди ММТМ услубчиси Гулчеҳра Ибрагимова. – Бу ерда кичкинтойлар равон талаффузни, саноқ сонларни ўрганишяпти. Шунингдек, болажонлар ясаётган турли-туман кўринишдаги шакллар орқали уларнинг ижодкорлиги янада ошади.
Муассаса фаолияти билан танишар эканмиз яна бир жиҳати эътиборимизни тортди. Мазкур болалар ошёнида ситрус мевали иссиқхона шинамгина жонли бурчак ташкил этилган бўлиб, бу орқали эса болажонларда наботот ва ҳайвонот оламига бўлган муносабат шакллантирилади. Инсоният ва табиат ўртасидаги ришта нечоғлик ажралмас эканлигини жажжи қалбларга сингдириб уларда Она табиатга нисбатан чексиз меҳр-у муҳаббат туйғуларини уйғотади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларЮмшоқ контакт линзадан фойдаланганда кўзда нега ноқулайлик сезилади?
Юмшоқ контакт линзалар – баъзи кўз хасталикларини даволашнинг қулай, замонавий ва арзон усули ҳисобланади. Ушбу маҳсулотнинг афзалликлари боис бугун кўпчилик беморлар кўзойнак тақ
Тиббий сабоқларҚулай, аммо зиёни кўп 3 та одат
Бугунги кунда болалар дўконлари кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари учун қулай бўлган маҳсулотлар билан тўлдириб ташланган. Лекин биз ҳаётимизни енгиллаштириш билан ўзимиз билмага
СпортУй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?
Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан
